Latest news

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  5 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  25 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ғалабага эришди ва пешқадам билан тенглашиб олди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ғалабага эришди ва пешқадам билан тенглашиб олди

АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Астон Вилла" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Астон Вилла 2:1

Голлар: Марсьяль (40, 1:0), Траора (58, 1:1), Фернандеш (61-пен, 2:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Бруну Фернандеш, Фред, Погба, Мактомини (Матич, 65), Марсьяль, Рэшфорд.

Астон Вилла – Мартинес, Конса, Таргетт, Мингз, Кэш, Эль-Гази, Грилиш, Дуглас Луис, Макгинн, Траоре, Уоткинс.

Огоҳлантириш: Магуайр (49), Байи (55).

Manchester United

Anthony Martial - 40', Bruno Fernandes - 61'

Premier League . Round 17

02/01/2021, 01:00

1
:
2
Finished

Aston Villa

Bertrand Traore - 58'

Stadium: Old Trafford, 0 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
40'  Anthony Martial
40'  Aaron Wan-Bissaka
49'  Harry Maguire
55'  Eric Bailly
61'  Bruno Fernandes
65'  Scott McTominay (Nemanja Matic)
87'  Bruno Fernandes (Daniel James)
89'  Luke Shaw
90'  Nemanja Matic
90'  Fred (Axel Tuanzebe)
58'  Bertrand Traore
58'  Jack Grealish
79'  Bertrand Traore (Jacob Ramsey)
84'  Anwar El-Ghazi (Keinan Davis)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" дахшатли кечган ўйинда ғалабага эришди ва пешқадам "Ливерпуль" билан очколар борасида тенглашиб олди.

90+3. ЗАРБАААА!!! Кэшнинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди!!

90+2. "Астон Вилла" босимни оширган. МЮ эса қарши ҳужумни кўзламоқда.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБААААААА! Жеймснинг зарбасини Мартинес ушлаб олди.

83. ЗАРБААААААА!! Жаримадан оширилган тўпга Мингс боши билан зарба берди. Ноаниқ!

81. Кетма-кет хавфли зарбалардан кейин томонлар ўйинни бироз марказга кўчирди.

77. ЗАРБАААААА!!! Брунудан креатив ҳаракатлар ва ажойиб зарба! Мартинес ҳам бунга супер сейв билан жавоб берди.

75. ЗАРБААААА!! Уоткинснинг зарбаси ноаниқ кетди. Ҳисоб тенглашиши ҳеч гап эмасди.

73. ЗАРБААААА!! Погбанинг зарбасига аниқлик етишмади.

72. ЗАРБААААА!! Эл-Газининг зарбасини бу сафар Де Хеа қайтарди!

71. ЗАРБАААА!! Марьсялнинг кучли зарбасини Мартинес қийинчилик билан қайтарди!

69. Погба Шоуга пас берганди. Бироқ Люк ҳужумда фол ишлатди.

66. Ўйин назорати тўлиқлигича манкунианликлар томонига ўтди.

61. ГОООООООООЛЛЛ!! Бруну пенальтидан унумли фойдаланди!

60. ПЕНАЛЬТИ!!! Погбани йиқитишди! ВАР ишга тушди. Кузатамиз.

58. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Траоре ҳисобни тенглаштирди!

56. ЗАРБАААААААА!! Рэшфорд бир неча ҳимоячини алдаб, содда зарба бериб қўйди.

54. ЗАРБААААА!! Уоткинснинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

52. ДЕ ХЕААААААА!! Грилишнинг боши билан йўллаган зарбасини Де Хеа қийинчилик билан қайтарди!!! Супер сейв!

49. Грилишни йиқитгани учун Магуайр сариқ карточка ишлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишди.

"Юнайтед" ҳужумга ўтганди. Шоунинг тўп узатишидан кейин ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборган захоти танаффусга хуштак чалинди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Астон Вилла" бурчак зарбасига эга бўлди. Оширилган тўпни Погба қайтариб юборди.

40. ГООООООООООЛЛЛ!! Ван-Биссаканинг қанотдан оширган тўпига Марсьяль боши билан зарба бериб, ҳисобни очди!

39. "Вилла" жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасини тепиш имкониятини қўлга киритганди. Траоренинг зарбаси ноаниқ кетди.

37. Ўйин борасида мутлақо тенглик: 50-50. Паслар 164-159.

33. "Астон Вилла" босим бошламоқда. Бироқ ҳозирча айтарли вазиятлар бўлмаяпти.

29. "Юнайтед"нинг дахшатли комбинациясидан сўнг Погбанинг тўп оширишини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди.

26. ЗАРБАААААА!!! Брунунинг тўп оширишидан кейин Погба ноаниқ зарба йўллади.

24. УХХХХХХХ!! "Вилла" футболчиси ўнг қанотдан тўпни марказга оширди. Агарда Байи тўпни бурчакка чиқариб юбора олмаганида Уоткинснинг гол уриш имкониятлари ошиб кетарди.

20. "Вилла" ҳужумга ўтди. Бурчак зарбаларидан наф чиқмади.

16. ЗАРБААААААА!!! Ван-Биссаканинг тўп оширишидан кейин Погба тўпни ўтказиб юборди. Фреднинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

14. УХХХХХХ!! Грилишнинг тўп оширишидан  кейин Макгинн  МЮ дарвозаси томон йўллади. Де Хеа ҳам сейв намойиш қилди.

12. "Юнайтед"да навбатдаги зарба. Шоунинг бурчакдан оширган тўпига Магуайр боши билан зарба берди. Мартинес тўпни ушлаб олди.

10. ЗАРБАААААААА!! Марсьялнинг кучли зарбасини Мартинес қайтарди!

7. Мезбонлар яна бир ҳужум уюштирди. Фернандешнинг қанотдан оширган тўпини Мартинес ушлаб олди.

2. УХХХХХХХ!! Ўйин "Юнайтед"нинг тезкор ҳужуми билан бошланди. "Вилла" ҳимоячилар қийинчилик билан хавфни бартараф этди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай! "Орзулар театри"да чиройли ўйин кўришга ишонамиз.

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика