Latest news

10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  0 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  28 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1

АПЛ. “Ливерпуль” ўз майдонида “Вест Бромвич”ни юта олмади News

АПЛ. “Ливерпуль” ўз майдонида “Вест Бромвич”ни юта олмади

Англия чемпионати 15-туридан ўрин олган учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ливерпуль" – "Вест Бромвич" 1:1

Гол: Мане (12, 1:0), Ажайи (82, 1:1).

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, Робертсон, Фабиньо, Вейналдум, Жонс, Салоҳ, Хендерсон, Мане, Фирмино.

"Вест Бромвич" – Жонстон, Ажайи, Ферлонг, О`Ши, Гиббс, Сойерс, Диангана, Филлипс, Галлахер, Робинсон, Грант

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди!! "Ливерпуль" 2 очко йўқотди!

90+5. "Ливерпуль"да бурчак зарбалари!

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБААААА!! Фирмино яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади! Жонстондан супер сейв!

86. "Ливерпуль"нинг босими давом этмоқда. Чемберлейннинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

82. ГООООООООЛЛЛЛЛ!! Қанотдан оширилган тўпни Ажайи боши билан дарвозага киритди!

80. Хавфли вазият!!! Салоҳ рақиб жарима майдончаси ичига кириб келди ва зарба бераман деб турганида Диангана тўпни бурчакка чиқариб юборди.

78. ЗАРБААААА!! Трент яна бир бор жаримадан гол уришга интилиб кўрди. Бироқ зарба яна ноаниқ кетди.

74. "Вест Бром" бироз жонланди. Навбатдаги вазият бурчак зарбаси билан якунланганди. Ундан оширилган тўпни Алиссон ушлаб олди.

72. ЗАРБАААААА!!! Грант "Ливерпуль" посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Алиссон тўпни бир амаллаб қайтаришга эришди. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

69. "Вест Бром"дан ҳужум. Диангананинг зарбасига аниқлик етишмади.

66. Салоҳнинг зарбасига аниқлик етишмади.

61. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида бош ҳакам кечиктирилган фол сабабли ҳуштак чалди. Бунга Клопп норозилик билдирди. Натижада сариқ карточка ишлаб олди.

60. Фабиньо жароҳат олди. Унинг ўрнига Уильямс майдонга тушмоқда.

56. УХХХХ! Марказда Хендерсонга қарши жуда қўпол ўйнагани сабабли О'Ши огоҳлантирилди. 

52. Ниҳоят, меҳмонлардан илк зарба. Грантнинг зарбаси Алиссон учун муаммо бўлмади.

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Салоҳ Фирмино билан девор услубидаги паслари бироз ўхшамади. Тўп Жонстонга борди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишди.



"Вест Бромвич"нинг ҳужумидан кейин биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ўйин назорати "Ливерпуль" томонида. "Вест Бром" эса биринчи бўлимда бирорта вазият ярата олмади.

40. Хендерсон тўпни ҳужум марказидаги Салоҳга узатганди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

34. ЗАРБААААА!! Робертсон жаримадан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди. Қайтган тўпга Салоҳ кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

30. ЗАРБААААА!!! Трент жаримадан Жонстон дарвозасини нишонга олди. Бироз ноаниқ.

26. Хендерсон "Вест Бром" дарвозаси яқинига тўпни оширганди. Жонстон сакраб тўпни ушлаб олди.

21. ЗАРБААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Мане боши билан ноаниқ зарба йўллади!

19. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!! Манеда гол уриш учун яна бир вазият юзага келди. Унга ҳимоячилар зарба беришига имкон қолдирмади.

17. Мане дублини нишонлаши мумкин эди, бироқ рақиблари унга ҳалақит қила олди. 

12. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Мане марказдан оширилган тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб, бир уринишда дарвозани ишғол қилди!

10. Ниҳоят, "Вест Бром"ни ҳам ҳужумда кўрдик. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Ажайи майдон ташқарисига чиқариб юборди

6. УХХХХ!! Робертсон ўз қанотидан тўпни марказдаги Салоҳга оширди. Муҳаммад зарба беришга кечикди.

5. "Ливерпуль"нинг босими давом этади. Фабиньонинг хаволатиб узатган тўпини ҳимоячилар аутга чиқариб юборишди.

3. Хавфли вазият! Робертсоннинг қанотдан оширган тўпини хавфли кўриниш олди. Бироқ "қизиллар"дан бирор футболчи дарвозага зарба бера олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга тушиб келишди.

 - Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Ливерпуль" - "Вест Бромвич" учрашувига қаратамиз. Баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика