Latest news

20:31"Реал Мадрид" Браим Диас билан келишувни узайтиради  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  1 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  4 18:49Мбаппе жароҳат олди  5 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  3 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  5 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  5 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  1 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  11 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  3 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  8 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  7 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш" News

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўрганингиздек қийин ўйин бўлди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимдан сўнг кўрсатмаларни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Тезроқ паслар билан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб беришни айтгандик. Рақиб яхши тайёргарлик кўрган экан. Мақсадига эришди. Яна бу сафар ҳам учинчи зонада муаммоимиз бўляпти. Биз янада кўпроқ имконият яратишимиз зарур. Биринчи бўлимда ўртадан ҳужумларни олиб бордик. Қанотлардан ёриб ўтиш кераклигини таъкидлагандик. Уларнинг тактикаси қарши ҳужумда вазиятни кутиш эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Балки футболчилар кўрсатмаларни охиригача тушунишмагандир. Ишлашимиз учун кўпроқ вақт керак. Бир деганда ўхшамайди. Тўпни назорат қиляпмиз. Охирги вазиятда совуққонлик етишмаяпти Бу ўйинга бироз юклама билан тушдик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қолаверса, омад ҳам керак" - дейди Анвар Ғофуров

- Бугун таркибда ротацияларга қўл урдингиз. Лекин кўриниб турибдики ротация қилиш учун ресурслар етарли эмас. Улар ўйинга тайёр эмасдек кўринди. Бу борада қарорингиз қанчалик тўғри бўлди?

- Барибир ҳар бир футболчига имконият беришимиз лозим. Биз яхши бўлиши тарафдоримиз. Бу ўйинларда имкон бермасак, қачон берамиз? Лекин майдонда 11 та жой бор. Йигитлар буни тўғри қабул қилиши керак. Биз ҳам уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бизга натижа зарур деб ўйлайман.

- Ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз? Ҳисоб 0:0, лекин ярим ҳимоячилар майдонда пиёда юрибди. Бунинг натижасида ҳужумчиларда ҳам вазият бўлаётгани йўқ...

- Тўғри. Биринчи бўлимда яққол орқада ўйнайдиган Фране Чиряк ва Амир Тўрақулов бор эди. Иккинчи бўлимда Чирякнинг ўрнига тезкор Билол Тўплиевни туширдик. У юқорироқда ўйнай олади. Тўпни қабул қилиб, яхши вазиятлар яратиши мумкин. Бизга тезлик керак эди. Бу тезликни Умид Султонов беради деган мақсадда уни қўйдик.  

- Илёс Зейтуллаев мураббийлар штабида пайдо бўлди. Сўнгги 3 кунда бу ҳақида кўп гапирилди. Унинг жамоага жалб қилиниши кимнинг қарори?

- Саволингиз ноўрин деб ўйлайман. Бирлашган ҳолда "Бунёдкор"га ёрдам бериш истагидамиз. Мақсадимиз – ягона. Барчамиз жамоага кўмак берган ҳолда юқори ўринларга олиб чиқишни кўзлаганмиз.

- Ўз вақтида энг яхши тўпурарларга қарши ўйнагансиз. Ҳозирги маҳаллий ҳужумчиларга нима етишмаяпти?

- Замон шундай. Ҳар бир тўпурар ўзини кўрсатса, хориждан таклиф тайёр. Сергеев, Абдихолиқов ва ҳоказо. Бизда иқтидорли яхши ҳужумчилар бор. Жамоаларнинг мақсадлари катта. Имкониятларига қараб хориждан яхши савиядаги ҳужумчилар олиб келишлари керак

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика