Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Анвар Бердиев: "Жамоамда легионерлардан кўра, маҳаллий футболчиларининг ўйнаши тарафдориман" News

Анвар Бердиев: "Жамоамда легионерлардан кўра, маҳаллий футболчиларининг ўйнаши тарафдориман"

Суперлигага ўтиш ўйини дастлабки босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг Ғузор клуби бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Имкониятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Гол ура олмаган жамоа ғалаба қозонмайди. Бизга бугун етакчи, масъулиятни ўз зиммасига оладиган футболчи етишмади.




- "Шўртан" жамоасининг мавсум давомида қўлга киритган энг қийин ғалабаси қайси бўлди?


- Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди, ҳар бир ғалаба катта машаққатлар эвазига қўлга киритилди. Алоҳида айтиш жоиз бўлса, "Динамо" устидан қозонилган ғалабани кўрсатган бўлардим.

- Сизнингча, жамоанинг қайси чизиғини кучайтириш жоиз?


- Биз кўп гол уриб, кўп ўтказиб юбордик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришимиз зарур.

- "Шўртан" таркибига легионер футболчиларни жалб этиш режаси борми?


- Кўрамиз, яхши легионер бўлса, балки жалб қилармиз. Лекин назаримда легионердан кўра, маҳаллий футболчиларга имконият берилиши яхшироқ деб ҳисоблайман.

- Клубда таркибга легионер жалб этиш учун маблағ йўқми? Ёки сиз легионер футболчини ўйнатишни хоҳламайсизми?


- Клуб раҳбариятига раҳмат айтаман, бизга барча шароитларни яратиб беришган. Мен легионер футболчидан кўра, маҳаллий футболчиларни ўйнатиш тарафдориман.

- "Шўртан"да янги мавсумда янги номларни кўрамизми?

- Албатта, чизиқларни кучайтириш мақсадида янги футболчиларни таркибга жалб этиш режамиз бор.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика