Latest news

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Анвар Бердиев: "Ҳал қилувчи босқичдаги ўйинлар бошқача кечади" News

Анвар Бердиев: "Ҳал қилувчи босқичдаги ўйинлар бошқача кечади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Истиқлол" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Ўйиндан олдин бизга осон бўлмаслигини билардик. Жамоамиз жорий мавсумда бир маротаба тарқалиб кетиб яна қайтадан тикланди. Натижада кўп футболчиларимиз жамоани тарк этди. Жамоада бор футболчилар билан Про лигадаги иштирокимизни давом эттирдик. Менимча ёмон натижалар қайд этмадик. Кучли тўртликка кириш учун ҳаракат қилгандик. Қайсидир жойда омад етишмади. "Динамо" билан ўз майдонимизда ўтган учрашувда охирги сонияларда гол ўтказиб қимматли очкони қўлдан бой бердик. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Биз учун бу катта дарс бўлди. Футболчилар бугун беш соат йўл юриб келиб баҳсда ғалаба қозонишди.

Рақибни биламиз паслар билан ўйнайди. Менга энг ёққан нарса Про лигада ўткинчи ўйинларни йўқлиги. Мана "Оқ-тепа" аввалги турда "Шўртан"ни мағлуб этди. Ёки сафарда "Хоразм"га ютқазди. Биз мана бугун келиб ғалаба қозондик. Шиддат юқори. Агар шу йўсинда давом этса футболимизда ўсиш бўлади.

Ҳал қилувчи босқичдаги ўйинлар бошқача кечади. Ҳар бир ўтган баҳс тарих",- дейди Анвар Бердиев.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика