Latest news

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди" News

Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"

Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлдинглар,  учрашув оғир кечди. Ютқазишимиз мумкин бўлмаган ўйинда ютқазиб қўйдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги учрашувларга тайёргарликка киришамиз.

- Ўтказиб юборилган голларда жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Бухоро"нинг голлари стандарт вазиятлардан киритилди. Стандартларда ҳар бир футболчи ўзи қўриқлаётган рақиб билан охиригача курашиши керак. Вазиятларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Гол ўтказвордикми, демак хато бутун жамоани бўлади.

- Танаффусдан кейинги биринчи ўйиндан кўнглингиз тўлдими?

- Йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Бироқ, "Бухоро" ўз вазиятларидан унумли фойдаланиб кетди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг ҳам голли вазиятларимиз бўлди, озгина омад етишмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика