Latest news

16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  7 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  8 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  2 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  14 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди” News

Анвар Бердиев: “6 очколик ўйин бўлди”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз керак эди. 6 очколик ўйин бўлди. Унутмаслик керак, “Қўқон-1912” ҳам яхши шаклланган жамоа. Суперлига вазифаси қўйилган клуб.

Ўйин борасида айтсам, кўпроқ ҳужум қилдик, омад етишмаган вазият бўлди. Гувоҳи бўлдинглар, тўп 2 марта тўсинга тегди. Футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди.

- Муҳриддин Зоиров захирадан тушди ва кўпроқ ортга қайтиб ўйнагандек кўринди. Бунинг сабаби нимада? 

- Муҳриддин Зоировдан кўпроқ иккинчи ҳужумчи ўрнида фойдаланаяпмиз. Зоиров бугун майдонга чиқиб, жамоа ўйинини кучайтирди. Ўзларинг кўрдинглар, кўплаб вазиятларда тўп дарвозага кирмади.

- Асадбек Саитхонов яхши ўйнаётгандек эди. Унинг алмаштирилишига сабаб нимада?

- Саитхонов яхши футболчи. Унутмаслик керак, у ҳар доим асосий таркибда ўйнаб келаяпти. Унда ҳам чарчоқ аломатлари кўринди. 

- “Шўртан” ўйиннинг 12-дақиқасида тезкор гол ўтказиб юборди. Бу вазиятда ҳимоячи хатога йўл қўйдими?

- Бунда фақат ҳимоячини айблаш нотўғри. Гол ўтказиш бутун жамоанинг айби ҳисобланади. Бироқ, ўша вазиятда ҳимоячида вазиятни қутқариш имкони бор эди. Футболда ўз кучига ишонган футболчи рақибнинг ҳам кучини ҳисобга олиши керак. Рақиб ҳужумчиси бу вазиятда яхши ҳаракат қилди. 

- Бугун VAR билан боғлиқ вазиятлар бўлдими сизнингча? Умуман, ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ, уларнинг ишини баҳолайдиган қўмита бор. Ҳозир бирон фикр айтиш қийин, ўйин видеосини кўриб чиқиб, кейин хулоса қилсак бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика