Latest news

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  0 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  6 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  93 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Роналдудан қутулишни маслаҳат берди News

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Роналдудан қутулишни маслаҳат берди

Англия термаси собиқ ўйинчиси Пол Мерсон "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги вазиятни баҳолади.

Унга кўра, клуб португалияликдан қутулиши керак.

"Достон имкон қадар тезроқ тугаши лозим. Роналду нима истаётганини айтди, нега уни ушлаб туриш керак? У узоқ вақтдан бери футбол ўйнамади ва ҳозир 37 ёшда. Формада бўлиш ва ўйнаш учун мавсумолди ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Буни сизга ҳар бир футболчи айтади. У эндиликда жамоани кучли тўртликка киритиш учун етарли даражада яхши ҳолатда бўлмайди. Агар Роналду қолса, улар барибир омон қолишмайди ", – деди Мерсон.

Аввалроқ, 37 ёшли Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи клубга ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Португалиялик футболчига "Атлетико", "Реал", "Бавария" ва "Наполи" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Роналду ўтган мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика