Latest news

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик” News

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик”

Суперлига 19-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бунёдкор”(2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев фикрларини билдирди.




“Бундай ҳолатда бирор нарса дейиш ҳам қийин. Албатта, биринчи галда йигитларга уч очко қўлга киритганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ўйин оғир ва асабий руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам мағлубиятга учрагиси келмади. Курашларга бой ўйин кўрдик. Қайсидир маънода икки хил услубдаги жамоаларнинг тўқнашуви бўлди. “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик. Тезкор ва техник томондан яхши ўйин кўрсатади, тўп билан ерда яхши муомала қила олади. Омадимиз келди ва уч очко ишладик. Жуда керакли очкони қўлга киритдик”,- дейди Микляев.

- Жамоа бугун охирги дақиқага қадар бир хил услубда ўйнади. Ҳимояда олдиндаги учта бўйи баланд футболчилар билан узун паслар орқали ҳаракат қилди. Рақиб “Локомотив” бир хил ўйнаётгани қарамасдан чора топа олмади. Узун пасларнинг ҳар иккита ёки учтасидан бири ўтди. Бу машғулотларда узоқ вақт ишланган услубми?
- Яна қайтараман, “Бунёдкор” техник услубдаги жамоа. Яхши прессинг уюштиради ва биринчи қаватда чиройли ўйин намойиш қилади. Уларга қарши шундай ўйнадик, режамиз ўхшади. Умуман олиб қараганда тенг ўйин бўлди. Иккинчи бўлим бошида бизда бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Дарвозамиз олдида ҳам кескин вазиятлар бўлди. Йигитларда интилиш ва хоҳиш кучли эди. Ёшлар ҳам яхши ўйнади. Ҳа, хатолар бор. Ёшлар учун хурсандман.

- Иброҳим Ғанихонов бугун чап қанот ҳимоясида ўйнади...
- Ҳимояда муаммоларимиз бор. Шуҳрат Муҳаммадиев кичик жароҳат олганди. Ғуломҳайдар Ғуломов ўнг қанотда ўйнади. Дилшод Комилов жароҳат олган вазиятда тезкор қарор қабул қилишимиз керак эди. Жалолиддин Жумабоевга ўйиндан-ўйинга имконият бериб боряпмиз. Бизнинг тарбияланувчимиз ҳисобланади. Бундан фахрланамиз.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика