Latest news

22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  0 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  5 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  7 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  2

Андрес Иньестанинг фаолияти рақамларда News

Андрес Иньестанинг фаолияти рақамларда

Иньестанинг бетакрор истеъдодини бутун дунё қадрлайди, лекин шунга қарамай негадир бу футболчининг иқтидори сояда қолгандек туюлади.

Андрес ''Барселона'' ўйин услубидаги муҳим футболчи ҳисобланади. Унинг учун ''буюк футболчи'' деган ном кейинги ўринларда туради.

У икки маротаба ўз жамоаси учун жуда муҳим гол урган. Даставвал қаҳрамонимиз Пеп Гвардиола даврида ''Барселона'' учун жуда ҳам аҳамиятли голни урган.


Кейин эса уни Голландия термасига қарши ЖЧ финалида урган голи учун бутун Испания қадрлаган.


Ўтган мавсум унинг футболдаги йўли якунига етаётгандек таассурот уйғотгандек эди.  Унинг хатто баъзи учрашувларда захирада қолган пайтларида  шу нарса маълум бўлдики, ''Барса''нинг ўйин схемаси Андрессиз умуман  бошқача бўлиб қолади.  Бу каби вазиятларда бир нарса маълум бўлди. Яъни Иньеста ''Барселона'' учун алоҳида аҳамият касб этадиган футболчи.   

Дебют
Андрес Иньеста ''Барса'' тизимига 1996 йили сентябрь ойида ташриф буюрди. Унинг жамоа учун дебют баҳси 2002 йил 29 октябрь санасига тўғри келди. Бу баҳс чемпионлар лигаси 5-турининг ''Брюгге''га қарши меҳмондаги учрашуви эди. Бу ўйинда Иньеста асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бу пайтда унинг ёши 18 ёшу 5 ойлик ва 10 кунлик эди.  


Мавсум
Ҳозирда Иньеста ''Барса'' учун 16-мавсумини ўтказмоқда. У ўзининг 2002/03 йилдаги дебют мавсумида жами 9 учрашув ўтказди. 6 баҳс Ла лига доирасида, 3 учрашув эса Чемпионлар лигасига тўғри келди.   

Биринчи гол
Андрес ''Барселона''нинг профессионал жамоасидаги дастлабки голини 2004 йил 14 январь куни, Қирол кубоги доирасидаги ''Леванте''га қарши жавоб учрашувида урди. ''Камп Ноу'' стадионида бўлиб ўтган учрашувда Иньеста асосий таркибда майдонга тушди ва 4-дақиқадаёқ тўп киритди. Учрашув эса 3:1 ҳисобида ''Барса'' фойдасига ҳал бўлган эди.  


Совринлар
Иньеста ''Барселона'' сафида жами 30 та совринни қўлга киритди. Унинг ҳисобида 8та Испания чемпиоанатидаги ғалаба, 4та Чемпионлар лигаси кубоги, 7та Испания суперкубоги, 5та мамлакат кубоги, 3та УEФА суперкубоги ва шунча бор клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати кубоги каби совринлар мавжуд. У Лионель Месси билан бирга жамоадаги энг совриндор футболчи ҳисобланади.

Ўйинлар
Андрес Иньеста ''Барселона''таркибида умумий ҳисобда 640 учрашув ўтказган. Шундан 419таси чемпионат баҳсларига, 126таси чемпионлар лигасига, 3таси УEФА кубогига, 68таси Қирол кубогига, 14таси Испания суперкубогига, 7таси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тўғри келади. Шу кунгача у турли сабабларга 59 учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келган.  


Голлар
Ушбу 640 учрашувда Иньеста 55 бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. 34 бор Примерода, 11 бор Чемпионлар лигасида, 9 маротаба мамлакат кубогида ва бир бора Испания суперкубогида қаҳрамонимиз рақиб дарвозабонларини хафа қилган. Иньеста фақатгина УEФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўп кирита олмаган.

Голли узатмалар
''Барселона''нинг биринчи жамоаси учун Иньеста 136 бора голли узатма бера олган. 84 бор примерода, 31 бор чемпионлар лигасида, 14 бор Испания суперкубогида ва яна 6 бор бошқа турнирларда, жамоадошларининг гол уришига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Сардорлик боғичи
Андрес Иньеста 2015 йилда жамоанинг биринчи сардори этиб сайланди. Лекин унинг сардорлик боғичини биринчи бора қўлга олиши 2008/09 мавсумга тўғри келган.  Умимий ҳисобда Иньеста 120 бор жамоадошларини сардор сифатида майдонга олиб тушган.


Хориж сайтларидан Мақсуд Яҳёев таржимаси

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика