Latest news

13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  0 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   0 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   1 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  4 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5

Андреа Пирло: "Мен ўсишга эришдим. Янги мавсумда ҳам ўзимни "Ювентус" мураббийи сифатида кўряпман" News

Андреа Пирло: "Мен ўсишга эришдим. Янги мавсумда ҳам ўзимни "Ювентус" мураббийи сифатида кўряпман"

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло якунланган мавсум ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди ва келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

"Мен учун мавсумни Италия Кубогини ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган ҳолда якунлаш муҳим эди. Мен доимо бор кучимни бажараётган ишимга бағишлайман ва мана бунинг натижаси. Келажагим борасида қарор қабул қилиши керак бўлган инсонларнинг навбати келди. Ўзимни кейинги мавсум ҳам "Ювентус" устози сифатида кўряпман. Бу ҳақида расман эълон қилишдан фақатгина бахтли бўлардим, аммо ҳозирча эришган натижаларимиздан завқланишимиз мумкин.

Янги мавсумда "Ювентус" янада кучайишига ишонаман. Баъзи футболчилар ўз иқтидори ва нималарга қодир эканлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас. Биз елкама-елка ҳаракат қилсак, албатта тўғри йўналишда давом этиб, мақсадга эришамиз. Янги мавсумда ҳам бирга бўлсак, бизда кучли пойдевор бўларди.

Мен ҳеч қачон қўрқув ичра қолмаганман. Шунчаки, машғулотлар жараёнини йўлга қўйиш, йигитларга нималарни истаётганимни тушунтириш учун вақт керак бўлди. Таркибда бу қадар кўп чемпион билан иш бошлаш осон бўлмади, лекин ҳамма менга кўмаклашишга ҳаракат қилди. Мен мураббий сифатида ўсишга эришдим. Мавсум турли сабабларга кўра оғир бўлди, аммо бу мени янада кучлироқ қилди", — дея Пирло сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.



Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика