Latest news

12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  0 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   2 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  7 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  8 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0

"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди News

"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди

"Андижон" собиқ мураббийи, ҳозирда "Олимпик" жамоасини бошқараётган Артём Петросян "Финт Тўраева" подкастида жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз, ўшанда "Андижон" "Навбаҳор"ни енгиб, бош совринни қўлга киритган эди.

- Мураббийлар кўпинча: "Биз ҳар бир ўйинга бир хил тайёргарлик кўрамиз", деган гапни такрорлашади. Бу ростми? Ўзбекистон кубоги финалига тайёргарликда қандайдир фарқлар бўлганми?

- Машғулот жараёни ва тактика борасида ҳамма нарса бир хил. Бу ерда мураббийлар ёлғон гапирмайди, бу ҳақиқат: барча ўйинларга чиндан ҳам бир хил тайёргарлик кўриш керак. Рақибни ўрганасиз, унинг кучли ва заиф томонларини аниқлайсиз, шунга қараб машғулот режасини тузасиз. Лекин ҳиссий жиҳатдан бу бутунлай бошқа даража. "Андижон" ва клуб мухлислари учун илк бор шундай кучли ҳиссиёт пайдо бўлганди. Худди шу нарса футболчиларга ҳам тааллуқли – менимча, ўша таркибдан фақат Владимир Бубанья Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган (2018 йилда ОКМК билан – СА изоҳи).

- Ўйинчиларни қандай руҳлантирдингиз? Балки рақибдан қўрқмаслик кераклигини айтгандирсиз?

- У ерда қўрқадиган ҳеч нарса йўқ эди: биз финалдан олдинроқ Суперлига доирасида "Навбаҳор"ни ўз майдонимизда 3:0 ҳисобида енгган эдик. Ҳеч ким ҳеч кимдан қўрқмасди. Ўша тўқнашув финал бўлишидан ташқари, водий дербиси ҳам эди. Шунинг учун футболчиларни қўшимча руҳлантириш шарт эмасди. Ичимизда ҳис-туйғулар жўш урарди. Жамоа "куйиб кетиши"дан жуда хавотирда эдик. Аммо футболчиларнинг кўзларидан ўйинга тайёр эканликлари сезилиб турарди. Финалдан уч кун олдин Александр Хомяков билан гаплашиб олдик. У: "Матбуот ходимимиз қани? Келинг, финал олдидан ота-оналар, қариндошлар, рафиқалар, болаларнинг тилакларини видеога муҳрлаймиз. Фақат бу ҳақда футболчилар билмасин", деди.

"Андижон" матбуот ходими Шуҳрат жуда яхши иш қилди. Кўплаб кичик видеолар тайёрлади, кейин уларни бирлаштирди. Видео ўйиндан икки кун олдин тайёр бўлди, кўрдим – жуда таъсирли чиқибди. Ўйиндан бир кун олдин назарий машғулотда "Навбаҳор"нинг ҳимоядаги ўйинини таҳлил қилдик. Машғулот охирида чироқни ўчириб, катта экранда ўша видеони қўйдик. Бу ўйинчиларга жуда қаттиқ таъсир қилди, гарчи унча ҳиссиётли одам бўлмасам-да, ҳаттоки мен ҳам таъсирландим. Ўйлайманки, бу бизга ҳам маълум даражада ёрдам берди.

Артём Петросян иштирокидаги "Финт Тўраева" подкастининг тўлиқ версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин (рус тилида): 

Rating:    

Comments

   
29 oct 07:22:24
Abdusalom Mirzayev
Reply to comment by Khushnudbek
У пайтда Петросян «Андижон» да ёрдамчи мураббийи эди, Хомяков кетгач кетган Олимпикка
Раҳмат, энди тушундим, сайт будто у бош мураббий бўлган деб ёзяптида.
   
28 oct 20:49:36
Khushnudbek
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Шу бола қаердан пайдо бўлиб қолганига тушунмадим. Андижон финалда ютганида Хомяков бош мураббий эмасмиди?.
У пайтда Петросян «Андижон» да ёрдамчи мураббийи эди, Хомяков кетгач кетган Олимпикка
   
28 oct 19:12:24
Abdusalom Mirzayev
Шу бола қаердан пайдо бўлиб қолганига тушунмадим. Андижон финалда ютганида Хомяков бош мураббий эмасмиди?.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика