Latest news

13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  1 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   4 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  4 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  11 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  6

"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман" News

"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"

Яқинда қозоғистонлик 19 ёшли иқтидор эгаси Абинур Нуримбет "Андижон" клуби билан шартнома имзолади ва илк бор Ўзбекистон Суперлигасида фаолият олиб боради.

Футболчи ушбу янги чақирувни ижобий қабул қилди ва ўзини кўрсатишга тайёр. Клуб матбуот хизмати у билан интервью уюртирди ва бир қатор саволларга жавоб олди.

- Абинур, "Андижон" клубига хуш келибсиз. Ҳаммаси қандай содир бўлди?

- "Гомел"дан кейин уйим – Таразда бўлдим. Университетдаги ўқиш масаласи билан шуғулланаётгандим. Кейинчалик шартнома имзолаш имконияти билан "Андижон" йиғинларида қатнашиш таклифи келиб қолди.



- Бир неча кундан бери клубнинг ёзги йиғинида иштирок этяпсиз. Дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Жамоадаги муҳит яхши, мени илиқ қабул қилишди, ҳаммаси зўр кетяпти.

- Сизни "Қозоғистоннинг Арда Гюлери" деб аташмоқда. Бу таққослаш сизга ёқадими?

- Гюлер билан таққослашлари ҳақида билмайман. Қолаверса, у чапақай, мен эса ўнгақайман.

- Бунгача "Андижон" жамоаси ҳақида нималарни билардингиз?

- Ўйинлар шарҳини кўрдим. Ҳар қалай, у ерда Белурусдаги собиқ жамоадошим Рустам тўп тепади. У менга мухлислар қаттиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди. Чиндан ҳам ишқибозларнинг трибунадаги зўр қўллаб-қувватлашларини сездим.



- Дарвоқе, ўзингиз учун рақам танладингизми?

- Ҳозирча танлаганим йўқ.

- Олдин Беларусь чемпонатида Рустам Турдимуродов билан бирга ўйнагансиз. Энди у билан яна бир жамоадасиз. Буни кутганмидингиз?

- Агарда ростини айтсам, ҳаммаси бунчалик тез рўй беришини сира кутмагандим. Мавсум бошида бутун мавсумни "Гомел"да ўтказишни режалаштирган эдим.

- Ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?

- Ҳозир бутун диққат-эътиборим "Андижон" мақсадларига қаратилган, раҳбарлар, жамоа мураббийлари қўяётган мақсадларга эътибор қаратганман. Келажакда эса албатта Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика