Latest news

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  4 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда News

"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда

"Андижон" "Насаф" матбуот хизмати вакилининг ҳақоратомуз сўзлари юзасидан баёнот берди.

"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали "Андижон" клуби мухлисларига нисбатан асоссиз равишда билдирган ҳақоратомуз сўзлари сабабли воқеликни кескинлантирувчи ҳолатнинг вужудга келишига олиб келмоқда.   

Дарҳол "Андижон" клуби матбуот хизмати бу борада "Насаф" клуби расмийлари – Ботир Қораев ҳамда клуб матбуот котиби Сардор Нуров билан боғланди ҳамда юз берган вазият юзасидан изоҳ сўради.

Ўз навбатида, "Насаф" футбол клуби расмийлари ҳар доим "Андижон" клуби ва унинг мухлисларига ҳурмати чексизлиги, Сарвар Бобоназаров ёзган ҳақоратомуз сўзлар юзасидан клубда ички йиғилиш ўтказилиши ва тегишли жазо қўлланишини маълум қилди.

Афсуски, Сарвар Бобоназаровнинг "Андижон" мухлислари номига бу биринчи ҳақоратомуз сўзлари эмас. Клубнинг расмий вакили бўла туриб бу каби ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиши ўз касби ва профессионалликка мутлақо зид. 

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб ЎзПФЛдан мазкур вазият юзасидан тегишли чора кўришини сўраймиз!", – дейилади баёнотда.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика