Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   5 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг" News

"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нимани айтиш мумкин? Кўрдингиз, четлатиш ва дарвозамиз томон белгиланган пенальтиларга дуч келдик. Шунга қарамай йигитлар характер кўрсатишди, албатта раҳмат айтаман. Жуда эмоционал учрашувга гувоҳ бўлдик.

- Жамоа сўнгги турларда кўнгилдагидек натижа қайд эта олмаяпти? Бунга сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоларига дуч келаяпмиз. Ўша "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ўз вазиятларимиздан унумли фойдаланмаганимизда ҳисоб бундай кўринишда бўлмасди. Машғулотларда бу борада ишлаяпмиз.

- Жамоа бош мураббийи четлатилган вазиятга қандай изоҳ берасиз?

- Бунга дарвозамиз томон пенальти белгиланган вазият сабаб бўлди. Ўйин ҳароратида киши эмоцияда бўлади. Эртанги байрам кайфиятини мағлубият билан бузиб қўйиш ҳеч кимга ёқмайди.

- Футболчилар ўйин вақтида майдонни ташлаб чиқиб кетмоқчи бўлишди. Уларни учрашувга қайтариш анчайин вақтни олди. Шу вазиятни тушунтириб берсангиз?

- Энди сиз уларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сўнгги дақиқада дарвозангиз томон пенальти белгиланаяпти, ютқазсангиз шунча меҳнатингиз йўққа чиқади. Йигитлар эмоцияда шундай қилишди, бироқ биз уларга тушунтирдик ва барчаси жойига тушди.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика