Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  0 01:50BALLON D'OR-2025  86 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Андижон" клуби вакиллари Шаҳриҳонга бориб, фахрий футболчи ҳолидан хабар олди News

"Андижон" клуби вакиллари Шаҳриҳонга бориб, фахрий футболчи ҳолидан хабар олди

"Андижон" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевнинг топшириғи ва кўрсатмасига биноан ҳолидан хабар олувчи фахрийлар рўйхати шакллантирилди.

"Бунда қаровсиз қолаётган, меҳрга муҳтож бўлганлари инобатга олинди.

Улар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланди. Шунингдек, ҳар бири учун моддий таъминот ҳам унутиб қўйилгани йўқ. 

Фахрийларни йўқлашда "Андижон" клуби вакили Абдулҳафиз Абдулҳамидовга "Андижон" футболида узоқ йиллар тўп тепган, мухлисларимизга яхши таниш бўлган фахрийлардан бири Ориф Маматказин ҳамроҳлик қилди.



Дастлабки манзил сифатида Шаҳрихонга бордик. У ерда фахрий футболчи – Аббос Турғунов бор. Айниқса, бу инсонни ёши улуғ мухлислар жуда яхши эслашади. Кўплаб шогирдларининг устози. Ҳаётини футболга бағишлаган. Андижон футболида ўзига хос ном қолдирган. Аббос акани тумандаги спорт мактабидан топдик. Суриштирганимизда, у кишини ўша ерда дейишди.


Айтилган жойга етиб борганимизда, янги йил арафасида байрам дастурхони ёзилган экан. "Андижон" клуби томонидан тайёрлаб қўйилган совға-саломлар тўпланганларнинг олдида, ширин хотиралар эсланган ҳолда, илиқ фикрлар айтилиб, Аббос Турғуновга топширилди. 

Албатта, бундай эътибордан у кишининг кайфияти янада кўтарилди ва ўз миннатдорчилигини изҳор қилди", – дейилади хабарда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика