Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди
26 jul 2024 19:39
News
Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди
"Рома", "Тоттенхэм" ва Миср терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мидо 41 ёшида футболчилик фаолиятини давом эттирмоқчи.
У 2013 йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини тугатганини эълон қилганди. Шундан сўнг у Миср клубларида мураббий бўлиб ишлади, Саудия Арабистони жамоасини бошқарди.
Мутахассис Қоҳира телеканалига берган интервьюсида шундай деди:
"Саёҳатим ҳали тугамади. Мен Миср Премьер-лигасида ўйнашга қайтишни ўйлаяпман. Агар қайтсам, камида 10 та гол уриш бўйича гаров боғлашим мумкин. Ҳозир у ерда яхши ҳужумчилар йўқ ва бу мени қайтишга руҳлантирмоқда.
Тез орада Миср клубларидан бирига қўшилиб, улар билан машғулот ўтаман. 60 фоиз тайёрман. Мен футболни тарк этмагандим, шунчаки ўн йиллик танаффус олгандим", – деди Мидо.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Comments