Latest news

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  1 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  11 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  5 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Эквадор термаси устози Феликс Санчес истеъфога чиқарилди News

Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Эквадор термаси устози Феликс Санчес истеъфога чиқарилди

Испаниялик Феликс Санчес Бас энди Эквадор терма жамоаси бош мураббийи эмас.

Эквадор футбол федерацияси Америка Кубоги чорак финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан бир неча соат ўтиб мутахассис билан хайрлашганини эълон қилди. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиқди (4:2).

"Бугун бош мураббий Феликс Санчес Бас билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришилди. Феликс ва унинг мураббийлар штабига меҳнати ва профессионаллиги учун миннатдорлик билдирамиз ва келажакдаги лойиҳаларида муваффақиятлар тилаймиз", – дейилади федерация баёнотида.

48 ёшли испаниялик мутахассис Эквадор терма жамоасини 2023 йилнинг март ойидан буён бошқариб келаётганди. Бас бошчилигида терма жамоа 19 учрашувдан 10 тасида ғалаба қозонди, 6 марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва 3 бор дуранг ўйнади.

Феликс Санчес ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш. У бир неча йил мобайнида Қатар мамлакатида фаолият юритиб, терма билан 2019 йилда Осиё Кубогида зафар қучган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика