Latest news

15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  0 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  4 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  11 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  13 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  6 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  1 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  0 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  3 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1

Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин News

Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин

Европада ички чемпионат ўйинлари аста-секин якунланиб бормоқда.

Бугун Германия Бундеслигасида мавсум ўз ниҳоясига етади. Охирги 34-тур бугун Тошкент вақти билан 18:30да старт олади. Турдан ўрин олган 9 учрашувнинг барчаси бир вақтда бошланади.

Сўнгги тур олдидан Бундеслигада 1, 4 ва 5-ўрин эгалари аниқ бўлиб улгурган. "Бавария" ва "Штутгарт" эса 2 ва 3-ўрин учун курашади. Бугуннинг энг катта интригаси Леверкузенда кутилмоқда. Хаби Алонсо бошчилигида фантастик мавсумни ўтказаётган "Байер" чемпионатни мағлубиятсиз тугатиши мумкин. Бунинг учун улар ўз майдонларида "Аугсбург"дан енгилишмаса бўлгани. Шу кунгача Германия футболи тарихида ҳеч бир клуб мағлубиятсиз чемпион бўлмаган. Бундан ташқари, Алонсо шогирдларини 22 май куни тунда "Аталанта"га қарши Европа лигаси финали ва 25 май куни "Кайзерслаутерн"га қарши Германия кубоги финали ҳам кутмоқда. Агар жамоа мана шу беллашувларда ҳам мағлуб бўлмаса бутун мавсум барча мусобақаларда умуман ютқазмаган клуб сифатида тарихга киради.

Германия Бундеслигаси 34-тур учрашувлари:

18.05.2024, 18:30

"Байер" - "Аугсберг"

"Боруссия Д" - "Дармштадт"

"Айнтрахт Ф" - "Лейпциг"

"Хайденхайм" - "Кёлн"

"Хоффенхайм" - "Бавария"

"Штутгарт" - "Боруссия М"

"Юнион Берлин" - "Фрайбург"

"Вердер" - "Бохум"

"Волфсбург" - "Майнц"


Германия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>> БУНДЕСЛИГА

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика