Latest news

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  18 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Алишер Шоғуломов: "Кейинги мавсумда таркибда катта ўзгаришлар бўлади" News

Алишер Шоғуломов: "Кейинги мавсумда таркибда катта ўзгаришлар бўлади"

Про лига 14-турдан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Истиқлол" (1:2) учрашувидан кейин мезбон жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломов фикрларини билдириб ўтди.




"Биласиз, жамоамиз тизимида катта ўзгаришлар юз берган. Асосий ўйин услубимиз тўп назоратини сақлаш ва қисқа паслар билан ҳаракат қилишни сақлаб қоламиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқлиги боис ҳар бир ўйинда турли ўзгаришларга қўл уряпмиз. Турли тактикаларни синовдан ўтказяпмиз. Натижа биз учун муҳим эмас. Ўйин давомида 2-3 та ҳужумчи билан ҳаракат қиляпмиз. Умумий қилиб айтганда кейинги мавсумга тайёргарлик олиб боряпмиз",- дейди Алишер Шоғуломов.

- Жамоа дастлабки 15-20 дақиқада кўп бор ноаниқ пасларни амалга оширди ва рақибнинг ўйинига мослашиб қолгандек кўринди...

- Балки, чарчоқ аломатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мавсум охирида ҳеч бир жамоа жисмоний жиҳатдан юз фоиз тайёр бўлмайди. Пандемия бўлди, тўхталишлар, танаффуслар ўз таъсирини ўтказди.

- Шундай мураббийлар бўладики, услуби ва фалсафаси тезда натижа беради. Баъзи мураббийларнинг услуби эса секин натижа олиб келади. Жамоада фаолият олиб бораётган испаниялик мураббийга бу борада қандай изоҳ бера оласиз?

- Тез натижа кўрсата оладиган мураббийга футболчилар ҳам шу даражада бўлиши керак. Оралиқдаги танаффусда еттита етакчи футболчиларимизни қўйиб юбордик. Уларнинг ўрнига ҳеч кимни таклиф қила олмадик. Қишда таркибда катта ўзгаришлар бўлади. Ҳозирги вақтда олти нафар янги футболчи билан шартнома имзоладик. Ўйлайманки, кейинги мавсумда бошқача футбол кўрсатамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика