Latest news

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  17 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  8 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз" News

Александр Хомяков: "Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳа, бугунги ўйинни бой бердик. Босимларга бой учрашув бўлди. Биз чемпионатдаги кетма-кет ўйинларда очколарни бой бераяпмиз. Бу нимадан далолат беради? Жамоада инқироз бор, ўйин борасидаги инқироз. Бугун 0:2 дан ҳисобни 2:2 кўринишига келтира олдик. Йигитлар курашишди, албатта уларга характер учун миннатдорчилик билдираман. Лекин рақиб ҳам ғалаба учун охиригача курашди, буни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Андижон" биринчи даврани яхши ўтказганди. Иккинчи даврадаги  натижалар эса қониқарсиз. Буни қандай изохлайсиз?

- Юқорида айтдим, бизда ўйин борасидаги кризис бор, шунақа вазиятдамиз. Нимадир ўхшамаяпти. Бу руҳият билан боғлиқ, тизимли инқирозга тушиб қолдик. Ҳаракат қилаяпмиз, машғулотларда ишлаяпмиз. Лекин кутилганидек натижа бўлмаяпти. Бу вақт билан боғлиқ жараён, олдиндаги ўйинларда ижобий натижаларга эриша оламиз деб ўйлайман.

- Жамоа сўнги 3 та ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабоннинг айблари борми?

- Бутун жамоанинг айби бор. Жамоанинг ўзида нимадир ўхшамаяпти. Руҳият билан боғлиқ тизимли инқироздамиз. Биз ҳам ғалабаларни истаймиз, натижа учун курашаяпмиз. Бироқ, ҳозир жамоада шунақа муаммо бор. Таҳлил қилиб, камчиликлар устида ишлаймиз.

- Европа клубларида психолог-руҳшунослар ишлайди. Бизда ҳам шу жараённи ташкил қилинса бўлмайдими?

- Мураббий ўзи руҳшунос бўлиши керак. Ҳар бир футболчининг имкониятларини, руҳиятини тўғри баҳолаши лозим. Лекин, яхши таклиф экан, футбол клубларида шунақа иш ўрни ташкил қилинса, менинг фикримча ёмон бўлмасди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика