Latest news

16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  0 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  8 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  1 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  2 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  3

Александр Хомяков: "Олти очколик ўйин эди. Суперлигада ғалаба қозона олмаётганимиз мени ташвишга солмоқда" News

Александр Хомяков: "Олти очколик ўйин эди. Суперлигада ғалаба қозона олмаётганимиз мени ташвишга солмоқда"

Суперлига 21-тур доирасидаги "Металлург" — "Андижон" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Олти очколик ўйин эди. Ҳозир бизга ҳар очко жуда зарур, рақиб ҳам ҳудди шундай ҳолатда. Ўйин воқеаларга бой бўлди дея олмайман. Менинг фикримча, икки жамоа ҳам бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмади. Жамоамнинг ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун бундай ўйин намойиш етишни режа қилмагандик. Узоқ вақт давомида чуқур ҳимояланишга мажбур бўлдик. Қарши ҳужумларимиз эса хавфли бўлмади. Афсуски, яна бир бор чемпионат баҳсларида ғалаба қозона олмадик, бироқ ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, шуни айта оламанки, ҳозир бизга ҳар бир очко жуда қадрли.


- Кубокдаги тарихий ғалабадан сўнг футболчиларни бугунги баҳсга руҳий томонлама тайёрлаш қанчалик қийин бўлди?

- Йигитлар чемпионатдаги аҳволимизни кўриб туришибди. Улар барчасини тушунишмоқда. Бу ҳақда ўйлагандим, аммо барчаси яхши ўтди. Футболчиларимдан миннатдорман, бугун улар курашишди, лекин бу бизга очко олиб келмади.

- Жамоангиз қуйи поғонларда бораётгани сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Ғалаба қозона олмаётганимиз мени ташвифга солмоқда. Бундай мухлисларга эга жамоа кўпроқ ғалаба қозониши керак. Кубокдаги ғалаба бизнинг кайфиятимизга яхши таъсир ўтказиши керак эди. Афсуски, ҳозир етарлича яхши ўйин намойиш эта олмаяпмиз, айрим бир вазиятларда эса омад етишмаяпти.

- Олдинда яна бешта учрашув бор. Нечта очко жамоани "ўтиш ўйинидан" сақлаб қола олади деб ўйлайсиз?

- Футболчилар билан гаплашиб олгандик. Биз ҳар бир учрашувда майдонга тушиб, максимал имкониятларимизни намойиш этишимиз керак. Неча очко тўплашимизнинг фарқи йўқ. 

- Кубокдаги ғалабадан сўнг ваъда қилинган соврин пуллари футболчиларга берилдими?

- Албатта. Ҳомийимизга раҳмат, вилоят ҳокимига ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга ёрдам бермоқда.



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика