Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  3 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   6 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  22 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Александр Хомяков: "Натижага ўйнашнинг яхши ўйнашдан фарқи бор" News

Александр Хомяков: "Натижага ўйнашнинг яхши ўйнашдан фарқи бор"

Суперлига доирасида "Қизилқум" (2:0)дан учралган мағлубиятдан кейин "Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.





- Албатта, мағлубиятдан хафамиз. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки гол ўтказиб юборишимизни кутмагандим. Голларни ўз хатоларимиздан кейин қўйиб юбордик. Самуэлнинг ўзида уч вазият бўлди. Натижага ўйнаш ва яхши ўйнашнинг фарқи бор. Аммо таблодаги ҳисоб бизга албатта тўғри келмади. Тартибли, интизомли ўйин кўрсатмас эканмиз шундай бўлаверади. "Қизилқум"ни навбатдаги ғалаба билан табриклайман ва навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Жамоага нима етишмади?

- Нима етишмади? Биз ҳимояда тартибли ўйнай олмадик. "Қизилқум" нима қилди? Жарима зарбаси ва пенальтидан гол урди. Биз эса ҳимояда қаттиққўл бўла олмадик.

- Ҳужумчилардачи?

- Гол уриш. Бу бизга ҳалақит қилмоқда. Бу борада ишлашимиз керак. Хўп, ҳужумчилар гол ура олмаётган экан ҳимоячилар яхши ўйнаши керакку. Бу дуранг дегани. Гол ўтказдингми, қаҳрамонларча ўйнаш керак. "Қизилқум" эса қарши ҳужумда ушлашга ҳалақит қилди. Мавсум давомида фақатгина бир ёки икки ўйинда ҳужум эвазига ютиш мумкин. Қолган ўйинларда эса ҳимоя туриб бериши керак. Ҳимоя - жамоанинг пойдевори ҳисобланади. Бу борада кўп ишлаш керак.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика