Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  6 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Александр Хомяков: "Биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди" News

Александр Хомяков: "Биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди"

"Андижон" ҳамда ОКМК ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (0:1) сўнг мезбон жамоа устози Александр Хомяков матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Александр Хомяков: "Бугун ғалабага яраша ўйин кўрсатмадик, аммо мағлубиятга ҳам муносиб эмасдик. Биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Бекмуродов ҳиссиётларини жиловлай олмагани учун уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Бизда бор-йўғи битта вазият бўлди, қанотлардан узатмалар амалга оширишга уриндик. Умуман олганда кўп вазият ярата олмадик. Марказни қўлдан бой бердик. Тайёргарликда шу жиҳатга кўпроқ эътибор қаратгандик, футболчиларимиз рақибникидан кўпроқ эди. Хулоса чиқарамиз, психологик жиҳатдан бундай ўйин ўтказмагандик".

- Бекмуродовга нима бўлди?

- Баҳсга ҳаддан ташқари кўп тайёргарлик кўриб, "ёниб кетгандир". Тўқнашувларда агрессивлиги, жамоа бир киши кам бўлиб қолмаслиги учун уни алмаштирдим.

- Бугун жамоага нима етишмади?

- Биз шошилдик, айниқса биринчи бўлимда. Рақиб бизни яхши ёпди дея олмайман. Марказий ҳудудда кўп шошилдик. Узатмалар сонини оширишимиз керак эди. Асабийлик, шошиш, балки тажриба камлиги ҳам ҳалал бергандир.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика