Latest news

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  7 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда жонландик. Ҳали очколар тўплашимизга ишонаман" News

Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда жонландик. Ҳали очколар тўплашимизга ишонаман"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" (3:1) учрашувидан сўнг "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи таймда ўйинимиз ўхшамади. Икки хил тайм ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса вазиятни тўғирладик.

- "Локомотив" жамоаси сўнгги ғалабасини айнан "Пахтакор"га қарши биринчи давра ўйинда қўлга киритган эди. Шундан буён жамоангиз ғалаба қозонмади. "Локомотив" узоқ вақтдан буён ғалаба қозонмаётганининг сабаби нима?

- Мен жамоа бош мураббийи этиб тайинланган вақтимдан буёғига жавобгарман. Биз таймларни яхши ўтказа олмаяпмиз. Ҳужумларимиз жуда секин, бундай ўйин билан ғалаба қозонишнинг иложи йўқ. Сабаби шу.

- Жамоа иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашни бошлади дедингиз. Ҳақиқатдан ҳам жамоангиз иккинчи таймни анча жонлироқ ўтказди. Дастлабки дақиқаларданоқ шундай ўйнашга нима ҳалал берди?

- Бу руҳиятга боғлиқ. Ушбу муаммонинг ечимини топиш устида ишламоқдамиз.



- Жамоанинг натижалари яхши бўлмагани туфайли бош мураббий ўзгарган эди. Ҳозир ҳам "Локомотив"нинг ишлари яхши эмас. Мавсум сўнгида жамоа айни дамда эгаллаб турган ўрнидан баландроқда бўлишига ишонасизми?

- Албатта. Иккинчи даврадаги учта ўйин ўтказдик ва фақатгина бугун мағлуб бўлдик. "Олимпик"га қарши ўйинда эса ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо ўйин сўнгида ўтказиб юборилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқардик. Очколар тўплашимизга ишонаман. Фақат иккинчи бўлимдагидек ўйин намойиш этишимиз керак.

- Биринчи даврада ҳам руҳият билан муаммолар бор деб айтиб ўтгандингиз. Ушбу муаммо қачоганча жамоангизга тўсқинлик қилиши мумкин?

- Фақатгина меҳнат орқали ушбу муаммо енгиб ўтишимиз мумкин. Машғулотлар ва ўзаро суҳбатлар орқали руҳият билан боғлиқ камчиликни енга оламиз. Ғалаба қозонмаётганимиз бизга ёмон таъсир ўтказмоқда.

- Ўйин сўнгида ёш футболчиларга имконият бериш вақти келганди менимча. Жамоа ёзда бир нечта ёш футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

- Мамасидиқовни майдонга туширдикку. Биз асосий таркибдаги футболчилари чарчаб қолишганини сезганимизда ёшларга имкон берамиз.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика