"Ал Шорта" - "Пахтакор" учрашувини яқиндагина Тошкентга келган ҳакам бошқаради
21 oct 2024 15:40
News
"Ал Шорта" - "Пахтакор" учрашувини яқиндагина Тошкентга келган ҳакам бошқаради
ОФК мазкур баҳсга Ма Нинг бошчилигидаги хитойлик ҳакамларни тайинлади. Унга қанотларда Зоу Фей ва Занг Ченг ёрдам беришади. Занг Лей захира ҳаками сифатида ишлайди. ВАР ҳаками вазифасини Фу Минг бажарса, Ванг Ди АВАР сифатида ишлайди.
Ма Нинг 15 октябрь куни ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - БАА учрашувида ҳам ишлаган эди. Ўша баҳсда ҳакам БАА футболчисига қизил карточка кўрсатган ва уларнинг дарвозасига пенальти белгилаган эди.


Ма Нинг олдинги йилларда клубларимиз иштирокидаги бир қатор учрашувларда ишлаган:
"Пахтакор" - "Ал Таавон" (С.Арабистони) 5:4
"Насаф" - "Ал Садд" (Қатар) 3:1
"Локомотив" - "Ал Райан" (Қатар) 3:2
"Пахтакор" - "Ал Жазира" (БАА) 3:0
"Зоб Оҳан" (Эрон) - "Бунёдкор" 5:2
"Насаф" - "Ал Аҳли" (С.Арабистони) 2:1
"Фулад" (Эрон) - "Локомотив" 1:0
"Ал Шорта" - "Пахтакор" учрашуви бугун, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
|
Al Shorta |
AFC Champions League Elite West . Round 3 21/10/2024, 22:00 0
:
0
Finished
|
Pakhtakor Tashkent |
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Comments