Latest news

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

Ал Шаҳрони муваффақиятли операция қилинди News

Ал Шаҳрони муваффақиятли операция қилинди

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони Аргентинага қарши ғалабали ўйинда ўз дарвозабони билан даҳшатли тарзда тўқнашиб кетганди.

Саудия Арабистони дарвозабони Муҳаммад Ал Овайс "Лусаил" стадионида кечган ўйин вақтида тўсатдан ҳимоячи Ёсир Ал Шаҳронига тиззаси билан зарба берди.

Мамлакати шарафини 73 та ўйинда ҳимоя қилган "Ал Ҳилол" футболчиси майдондан оғир аҳволда олиб чиқиб кетилди, кейинроқ операция учун Ар-Риёдга учиб кетди.

Саудия Арабистони термаси матбуот хизмати пайшанба куни ўзининг расмий Twitter саҳифасида операция муваффақиятли ўтганини тасдиқлади.

"Кеча Ёсир Ал Шаҳрони Ар-Риёддаги Қирол Абдулазиз тиббий шаҳарчасида жойлашган Миллий гвардия госпиталида ошқозон ости бези операциясини муваффақиятли ўтказди.

У миллий терма жамоа тиббий штабининг тўлиқ назорати остида. Саудия Арабистони футболи оиласи Ёсирнинг тезроқ тузалиб кетишини тилайди", – дейилади хабарда.

Саудия Арабистони 1990 йилги Камерундан кейин Жаҳон чемпионатида Аргентинани мағлуб этган (2:1) илк европалик бўлмаган жамоа бўлди.

Жаҳон чемпионатида Аргентинани мағлуб этган сўнгги учта жамоа мусобақада ғолиб бўлган (2014 йилда Германия ва 2018 йилда Франция) ёки финалга чиққан (2018 йилда Хорватия).

Эрве Ренар жамоаси "C" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва шанба куни Польша билан куч синашади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика