Latest news

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Эртага бизга осон бўлмайди" News

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Эртага бизга осон бўлмайди"

"Навбаҳор" ҳамда "Ал Ҳилол" ўртасида ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинидан аввал меҳмон жамоа устози Жорже Жезуш матбуот анжуманида иштирок этди.

– Жамоанинг бўлажак ўйинга тайёргарлиги қандай бўлди?

– Ҳар бир учрашувга бўлганидек, ушбу баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик. Боиси, бу ўйин одатий жиддий беллашувлар каби юқори аҳамиятга эга бўлгани учун тайёргарлик жиддий бўлди.

– Саудиядаги баҳсда “Навбаҳор” жамоангизга жиддий қаршилик кўрсатган эди. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз ҳамда “Навбаҳор”ни қанчалик ўргандингиз?

– Хабарингиз бор, эртанги учрашувда гуруҳимизнинг иккита энг кучли жамоалари тўқнаш келади ва бу ўйин мухлисларга ҳам қизиқ бўлади. Шунинг учун эртага бизга осон бўлмайди, деб ўйлайман.

­– Неймарнинг жароҳат олгани жамоанинг ички чемпионат ҳамда ОЧЛ ўйинларидаги натижаларига қанчалик таъсир ўтказмоқда?

– Неймар бизнинг муҳим футболчимиз. Афсуски, ҳозир у сафимизда йўқ. Неймар нафақат эртанги, балки, кейинги кўплаб баҳсларда бизга ёрдам бера олмайди ва кўпроқ муддатга сафдан чиққан. Лекин шундай бўлсада, жамоа Неймарсиз ҳам ўйнай олади, деб ўйлайман.

– Эртанги ўйинда “Ал-Ҳилол” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланадими ёки маҳаллий футболчиларга кўпроқ  урғу бериладими?

– Жамоамизнинг тақвими жуда ҳам тиғиз. Шу боис, бизда шундай ҳолатлар бўляптики, баъзида ротацияларни амалга оширишга  мажбур бўляпмиз. Эртанги учрашувда қандай таркибда ўйнашимизни ўйин вақтида билиб оласиз.

– “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ҳамда ҳамкасбингиз Ўткир Юсупов ҳақида қандай фикрдасиз?

Яссин Буну: – Аввало дарвозабон ҳақида гапирадиган бўлсам, Саудиядаги ўйинда Ўткир Юсупов менда жуда яхши таассурот қолдирган эди. Билишимча, у яхши дарвозабон. “Навбаҳор”га келсак, эртанги рақибимиз ҳам яхши шаклланган жамоа.

Менимча, эртага жиддий қаршиликка учраймиз. Наманганга келганимдан ва эртанги ўйинда иштирок этишимдан жуда хурсандма

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика