Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  6 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Акмал Ортиқов: "Шўртан"ни мағлуб этиб мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз" News

Акмал Ортиқов: "Шўртан"ни мағлуб этиб мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз"

Хабарингиз бор, эртага ПРО-Лига 10-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" жамоаси ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" клубини қабул қилади.

Сайтимиз мухбири мазкур учрашув олдидан яйпанликлар посбони Акмал Ортиқов билан интервью ташкил этди.

- Айтингчи, Акмал Ортиқовнинг футболга кириб келиши қандай юз берган?

- Футболга кириб келишим ҳақида айтадиган бўлсам, оиламизда ҳамма футболга қизиқади. Болалигимда дадам Наманган шаҳридаги футбол мактабига олиб борганлар. У ерда мен илк мураббийларим Комилжон Абдубоев ва Анвар Боқиевлардан футболнинг дастлабки сир асрорларини ўрганганман. Футболга кириб келишим шу тариқа юз берган.

- Бугунга қадар қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?

- "Турон"га келгунимга қадар "Навбаҳор", "Андижон", "Олмалиқ" жамоалари сафида ўйнаганман.


- "Турон" жамоаси сафига қўшилишингиз қандай юз берди?

- Яйпанликлар сафига мени жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов таклиф этган. Клубга келиб кўрикдан ўтдим ва шартнома имзоладик.

- Футболда дарвозабон сифатида ўйнашни ўзингиз истаганмисиз ёки мураббийлар кўрсатмаси билан шу ишга қўл урганмисиз?

- Биласизми, футболда дастлаб ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилганман. Кейинчалик мураббийлар тавсияси, шунингдек ўз қизиқишларим туфайли дарвозабон туфайли футбол учрашуавларида дарвозабон сифати ўйнай бошладим.

- "Турон" жорий мавсумда ҳали "Шўртан"ни мағлубиятга учратолмади. 10-турда айнан "Шўртан" билан ўйнайсизлар. Сизнингча бу сафар "Турон" ғалаба қозона оладими?

- "Шўртан" ПРО-Лигада энг тартибли ўйин намойиш этадиган жамоа. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳар доим осон бўлмаган. Худо ҳоҳласа эртанги ўйинда ғалаба қозониб, барча мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- ПРО-Лиганинг ҳозиргача ўтказиб келинган даври мобайнида барча жамоалар билан ўтказилган учрашувларда майдонга тушиб келмоқдасиз. Суперлига йўлланмаси бўйича қайси жамоаларнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Суперлига йўлланмаси учун кураш шахсий фикримча "Турон", "Шўртан", "Нефтчи" ва "Динамо" жамоалари ўртасида рақобат бўлади.


- "Оқ-тепа"га қарши ўйинда Асилбек Қаюмовнинг жамоангизга ғалаба голидан сўнг телевидение камераларига қараб ўз ҳиссиётларингизни намоён қилдингиз, буни барчамиз кўрдик. Шу вазиятни таърифлаб беринг.

- Биласизми, бу ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлётганимизда барчамизда кайфият тушиб кетганди. Кейинчалик барча жамоамиз аъзолари ирода кўрсатиб якунда ғалабага эришдик. Бу вазиятни сўз билан таърифлаш қийин, шунчаки ғалаба завқи.

- Акмал Ортиқовнинг мухлисларига тилакларингиз...

- Навбатдаги тур учрашувларидан бошлаб стадионларга минг нафар мухлислар ташрифига рухсат берилди. Барча мухлисларимизга соғлик тилайман, эртага стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришсин. Насиб бўлса эртанги ўйинда ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика