Latest news

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

АГМК жамоаси бронза медаллари билан тақдирланди News

АГМК жамоаси бронза медаллари билан тақдирланди

Tags :  АГМК
Бугун Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» Маданият Саройида Ўзбекистон миллий чемпионатида тарихда илк бор совринли учинчи ўринни қўлга киритган АГМК жамоасига бронза медаллари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Олмалик Кон Металлургия Комбинати бошқарув раиси, клуб президенти — Хурсанов Абдулла Холмурадович сўз олиб, мураббийлар штаби ва футболчиларни мавсумда эришган тарихий муваффақият билан самимий табриклади ҳамда келгуси мавсумда халқаро майдонда мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишлари йўлида омад тилади.

Шу ўринда АГМК жамоаси бош мураббийи — Миржалол Қосимов ҳам сўзга чиқиб, қийин ўтган пандемик шароитга қарамасдан доимо қўллаб-қувватлаб келган ОКМК ва «SFI Management Group» компанияси раҳбариятига жамоа номидан алоҳида раҳмат айтди. Шунингдек, Миржалол Қосимов жамоани йил давомида қўллаб-қувватлаб келган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққан ЎФА вице-президенти Шоакрам Исроилов АГМК жамоасини бронза медаллари билан табриклаб, келаси мавсумда халқаро аренада муваффақият тилади.

Тантанали тақдирлаш маросимида ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, ОКМК ижтимоий масалалар бўйича бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Фаязов, Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобилбек Ҳамдамов, ЎФА вице-президенти Шоакрам Исроилов ва ЎФА Бош котиби Аваз Максумов АГМК жамоаси мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти, футболчилар ва ходимларга бронза медалларини топширишди.

Сўнгра клуб матбуот хизмати томонидан ўтказилган «Мухлислар эътирофи» номинациялари бўйича ғолиб чиққанларга ўз совринлари топширилди.

• «Энг яхши дарвозабон» — Валижон Раҳимов

• «Энг яхши ҳимоячи» — Сардор Раҳмонов.

• «Энг яхши ярим ҳимоячи» — Жасур Умаров.

• «Энг яхши ҳужумчи» — Зафар Полвонов.

• «Энг чиройли гол муаллифи» — Санжар Турсунов.

• «Энг яхши футболчи» — Бобур Йўлдошев.


АГМК клуби томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобилбек Ҳамдамов, «SFI Management Group» компанияси масъулларига ва комбинат раҳбариятига миннатдорчилик тариқасида эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирда «Матонат» ногиронлар футболини ривожлантириш маркази масъуллари ҳам иштирок этишди ва уларни йил давомида қўллаб-қувватлаган комбинат раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, ОКМК раҳбариятига «Матонат» жамоасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов «Матонат» жамоаси футболчилари ҳақиқий мардлик тимсоли эканлигини таъкидлаб, комбинат уларни доим қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тадбир давомида «Металлург» Маданият Саройи бадиий жамоалари ўз дастурлари билан чиқиш қилишиб, залда йиғилганларга маданий ҳордиқ тақдим этишди.

Шундан сўнг АГМК жамоаси тўлиқ делегация билан комбинатга ташриф буюриб, ишчилар билан учрашув ўтказди ва бевосита комбинатдаги иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Комбинат ишчилари эса ўз навбатида жорий йил Олмалиқ шаҳрининг том маънодаги қаҳрамонларига айланган АГМК жамоаси билан эсдалик суратларини тарихга муҳрлашди. Учрашув самимий руҳда ва аъло кайфиятда ўтди.





Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика