Latest news

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  21 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  9 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  93 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  59

АГМК грузиялик футболчи билан шартнома имзолади News

АГМК грузиялик футболчи билан шартнома имзолади

АГМК ўз сафига грузиялик футболчи Гиорги Папавани қўшиб олди.

"Жамоамиз ёзги трансфер ойнасидаги охирги келишувга эришди.

Эркин агент мақомидаги тажрибали футболчи, Грузия футболи юлдузларидан бири — Гиорги Папава таянч ярим ҳимоячи саналади.

АГМК футбол клуби «Динамо» Тбилиси жамоасининг кўп йиллик сардори — Гиорги Папава билан ярим йиллик шартнома имзолади. 

Фаолиятини «Динамо» Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг «Неа Саламина» жамоасида ўйнаган ва Грузияда «Дила Гори» ҳамда «Рустави» клубларида ҳам тўп тепган Папава охирги 4 мавсумни «Динамо» Тбилисида жамоа сардори сифатида ўтказди ва 4 маротаба Грузия чемпионлигига эришиб, 3 бор мамлакат кубогини қўлга киритган. Гиорги Папава Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида майдонга тушган.

Папава фаолияти давомида 267 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 7 маротаба гол урган.

Умид қиламизки, Гиорги АГМК билан ҳам Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни қўлга киритади.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Гиорги!" — дейилади олмалиқликлар хабарида.  

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика