Latest news

17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  2 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5

Аброр Хусинов: “Арал Самали"га қарши ўйинлар биз учун дербидек гап” News

Аброр Хусинов: “Арал Самали"га қарши ўйинлар биз учун дербидек гап”

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган “Арал-Самали” – “Хоразм” (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Аброр Хусиновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Бу ўйин биз учун дерби ҳисобланади, - дея гап бошлади Хусинов. Турнир жадвалида ким қайси ўринда туришидан қатъий назар, ушбу беллашувда ғалаба қозониш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Меҳмонда ўйнаётган бўлсак-да, ғалаба қозониш учун майдонга чиқдик. Асосийси, бу ўйинда ғалаба қозондик.

- Сизнингча, жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олдими?
- Бу мавсум ҳар бир ўйинда ғалаба қозонган ҳолда турнир жадвалида юқори ўринларнинг бирини эгаллаш вазифаси қўйилганди. Дейлик, ўз вақтида керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Баъзида ўз даражамизда ўйнай олмадик.

- “Хоразм”да қоласизми ёки келгуси йилда фаолиятингизни бошқа жамоада давом эттирасизми?
- Ҳозирча бу ҳақида ўйлашган вақт бор. Чунки олдинда бизни бир нечта ўйинлар кутмоқда. Барчасига мавсум якунида жавоб олиш мумкин.

- Бу йилги Про-лига ўйинлари сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Жуда яхши. Про-лиганинг жорий мавсумида иштирок этаётган ҳар бир жамоа кучайган. Бирорта баҳс осон кечгани йўқ. Бир очко олиш учун ҳам катта қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Қисқаси, чемпионат савия ошган ва бу ўйинларни қизиқарли ва муросасиз кечишига замин яратмоқда.

- Сизда қайси жамоалар яхши таассурот қолдирди?
- Деярли ҳамма жамоалар яхши таассурот қолдирди. “Нефтчи” ҳақли равишда чемпионликка эришди. Чунки улар мавсумни бир текис ўтказди. Шунингдек, “Олимпик” клуби ҳам ёш бўлса-да, чакки эмас.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика