Latest news

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  6 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  4 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  3 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  10 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Аброр Пирриев Родрининг гапларига муносабат билдирди News

Аброр Пирриев Родрининг гапларига муносабат билдирди

Испания терма жамоаси футболчиси Родри яқинда оғир тақвимдан нолиди.

Хусусан моҳир ярим ҳимоячи шундай деган: "Одамлар фақат ўйинни кўради, лекин олдинги давр, тайёргарлик, саёҳат, меҳмонхонада ўтказилган вақт ҳам бор. Ростини айтсам, бу борада нимадир қилиш керак. Ўйинлар кўпайиб бормоқда ва бу тўхтайдиганга ўхшамайди".

"Сиз футболчилар ҳақида қайғуришингиз керак. Мен буни жуда яхши тушунаман. Футбол бизнес эканини биламан, бунинг учун катта пул жалб этилишини ҳам биламан, лекин спортчиларга ғамхўрлик қилишингиз керак бўлган нуқта ҳам бор". (Маълумот учун, Родри бу мавсум "Манчестер Сити" таркибида 50та учрашувда майдонга тушди).



"Локомотив" бош шифокори Аброр Пирриев соҳа мутахассиси сифатида Родрининг гапларига қуйидагича муносабат билдирди:


"Аввало у ўтган мавсум 50та ўйин ўтказгани ва бу профессионал футболчи учун меъёрий миқдор эканини айтиб ўтмоқчиман. Умуман олганда, ҳар қандай футболчи мавсумни бир хил "темп"да, яъни узун танаффусларсиз ўтишини хоҳлайди. Чунки профессионаллар учун ўйин бу чинакам машғулот ҳамдир.
АПЛ тақвимида турлар оралиғи ўртача 5-6 кунни ташкил этади. Бу оптимал оралиқ. Ва йиллик тақвим ҳадеганда ўзгаравермайди-ки, бу билан клуб мукаммал режа тузиб олишига имкон яратилади".

"Энди бошқа ҳолатга тўхталсам. Дейлик, айрим чемпионатларда жамоа йиғин ўтказиб, мавсумни бошлаб олгач, 2-3 тур ўтар-ўтмас ёки давранинг маълум қисмида танаффуслар юзага келади. Жамоа нима қилади? Жисмоний ҳолат ва ўйин амалиётини ушлаб туриш учун тағин ўқув-машғулот йиғинини ўташга киришади. Футболчи энг ёмон кўргани ўқув-машғулот йиғинлари. Чунки жамоа кучайтирилган тартибда ишлаши зарур. Яқиндагина зўриқишлардан ўтиб чемпионатга етиб келган футболчи организми учун бу қўшимча стресс олиб келади".

"Ўхшатиш ўрнида буни тезлик олиб улгурган поездга қиёслаш мумкин. Поезд керакли тезликни олиб, равон ҳаракат даражасига чиққунига қадар зўриқиб, тутун бўралатиб, бирор муддатда керакли тезликка эришади. Сўнгра шу тезликда равонгина манзилига етиб боради – худди АПЛ жамоаси каби. Бошқа бир чемпионатдаги поезд эса энди тезлик олиб равон ҳаракатга шайланганда, аллақандай бекатда тўхтаб ўтишига тўғри келади. Бекатда тўхтаган поезд яна аввалги тезлик билан равон ҳаракатга етгунига қадар ўша тутун бўралатиш-у, ўша зўриқиш..."

"Хуллас, чемпионат давомида бир маромда давом этадиган ўйинлар кўплигидан нолиётган Родри, бошқа бир - ўйинлар сони кам бўлса-да, узундан-узун йиғинлар-у, тўхталишлар сабаб қайта йиғин ўтиш мобайнидаги машғулотлар ҳамда ўртоқлик ўйинлари ила АПЛ ўйинчисидан кўпроқ юклама олиб улгуриладиган чемпионатда тўп тепиб кўрганида эди..."

"Умуман олганда, ҳар қандай профессионалга ўйин машғулотдан маъқулроқ.Чунки ўйин футболчига завқ бағишлайди, тажриба ва танилиш имконини беради, қолаверса маблағ олиб келади. Организм тикланишига келсак, бу борада АПЛ мутахассисларининг тайёргарлик режасини тузишдаги тажрибаси-ю, тиббий қувватлов имкониятлари керагидан-да ортиқ эканига шубҳа йўқ".

"Алқисса, мўмайгина даромад эвазига барча жиҳатлар ёзиб ўтилган шартномага қўл қўйган профессионалнинг тақвим зичлиги борасидаги норизолиги-ю, ғамхўрлик ҳақидаги даъвоси етарли асосга эга эмас".


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика