Latest news

23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  22 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2

Абинур Нуримбет: "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Ҳусановнинг нималарга қодирлигини биламан" News

Абинур Нуримбет: "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Ҳусановнинг нималарга қодирлигини биламан"

"Андижон" жамоаси ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибга 19 ёшли Абинур Нуримбетни қўшиб олди.

Қозоғистон терма жамоаси аъзоси "бургутлар"нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда. Тўп тепар янги жамоасидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Агентлар менга "Андижон" вариантини таклиф қилишди. Ўйлаб кўрдим ва розилик бердим. "Гомел"да бироз омадсиз мавсум ўтказгандим. Бу ерда мени яхши қарши олишди ва тезроқ мослашишимга ёрдам беришяпти. Ички муҳит ҳам ажойиб. 

Ўз кучимни Ўзбекистон чемпионатида синаб кўриш истаги туғилди. Суперлигада рақобат юқори. Мен эса таркибда ўз ўрнимга эга бўлиш учун кўпроқ меҳнат қилишимни сезиб турибман. Бу орқали жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман. "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Жамоанинг жонкуяр мухлислари бор. Менга ижтимоий тармоқларда видеоларини ташлашган. Бундай муҳитда тўп тепиш ажойиб бўлиши аниқ. 

Абдуқодир Ҳусанов билан танишман. Унинг нималарга қодирлигидан хабарим бор. Менга ҳам унинг йўлини беришини сўраб қоламан. Олимпиадада Ўзбекистон яхши иштирок этади деб ўйлайман",- дейди Абинур Нуримбет 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика