Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин" News

Абдусамад Дўрмонов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Абдусамад ака, бугун бўлиб ўтган Фарғона дербиси ҳақида фикрларингиз қандай?
- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик ва шунга мос равишда тайёргарлик кўрдик. Бугун кичик дерби учрашувига гувоҳ бўлдик. Ўтган ўйиндан сўнг жамоамиз футболчилари билан гаплашдик. Футбол шунақа, ғалаба ҳам, мағлубият ҳам бўлади. Уйда ўтадиган ўйинларда очко йўқотиш керак эмас. Бугун жамоамиз футболчилари яхши ҳаракат қилишди, натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Умуман айтганда бугунги учрашув учун ҳеч кимга эътирозим йўқ.

- Ўйин аввалгиларидан эртароқ, соат 14:00 да бошланганлиги қийинчилик туғдирмадими?

-Йўқ, ҳозирги кунда бутун дунёда бундай вақтда футбол ўйнашмоқда. 14:00 дами, 15:00 дами фарқи йўқ, асосийси футбол ўйнаш керак. Бугун жамоамиз йигитлари чиндан яхши ҳаракат қилишди.

- Айтингчи, "Истиқлол" жамоасининг аввалги таркиби сақланиб қолинганда бугун бошқача ўйин бўлиши мумкинмиди? Масалан жамоасини 7 нафар асосий таркиб футболчилари тарк этишди...

- Албатта, бошқа ўйин бўларди. Лекин биз биринчи даврада ҳам "Истиқлол" билан ўйнаб, мағлубиятга учратганмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу спорт турида олдиндан бирон нарса дейиш қийин.

- "Нефтчи" навбатдаги турни сафарда ўтказади. "Зомин" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бу ўйинга ҳам доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Тайёргарлик қанча яхши бўлса, натижа ҳам шунга мос бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика