Latest news

09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  4 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27

Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда" News

Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Худога шукур, ғалабага эришдик. "Қўқон-1912" бизга қарши яхши тайёргарлик кўрган экан. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажардик.

- "Пахтакор" ижобий натижалар қайд этаётганига қарамай, охирги ўйинларда анча қийинчиликларга дуч келмоқда, ҳатто турнир жадвалида пастки ўринда бораётган жамоаларни ҳам қийинчилик билан енгмоқда. Бунга сабаб нима?

- Ҳар қандай жамоа билан ўйнаш осон эмас. Ҳар бир рақиб алоҳида тайёргарлик кўради. Ўйинда асосий нарса – натижа. 6:0 ми, 1:0 ми, қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъи назар, ғалаба учун уч очко берилади.

- Кейинги турда "Пахтакор" "Насаф" меҳмони бўлади. Қаршиликлар кубок беллашуви учун реванш олишга уриниши табиий. Жамоангиз бунга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

- Кейинги беллашувдаги рақиб – "Насаф" билан ўзаро ҳисоб-китоб мавжуд. Қаршиликлар турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда, биз очколар фарқини қисқартирмоқчимиз. Бир кун дам олиб, "Насаф"га қарши тайёргарликни бошлаймиз. Меҳмондаги ўйин оғирроқ бўлади, лекин ғалаба учун борамиз.

- Эшитишимизга қараганда, фаолиятингизни хорижда давом эттиришингиз мумкин экан...

- Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда, нима бўлишини вақт кўрсатади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика