Latest news

09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  8 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   1 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  10 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  15 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  3

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз! News

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз!

Оғир ва синовли кунларни ўтказаётган дунё ҳамжамияти 2020 йилни афсус билан эслаши турган гап.

Covid-19 пандемияси бутун дунёни ларзага солган бир пайтда ўзбеклар яна бир бор ўзларини мехр-шафқатга тўла эканликларини амалда исботладилар. Сардоба сув омбори билан содир бўлган фалокатда ҳам ҳамюртларимиз бегона кўз билан қараб турмади.


Мана шундай синовли пайтда эл корига яраган бир қанча ҳамюртимиз бугун "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни имзоланган фармон асосида бугун футболга бегона бўлмаган икки нафар шахс ҳам тақдирланди. Кўп йиллар давомида мухлислар билан ишлашда ўзини кўрсатиб келаётган Абдураҳмон Фозилов ҳамда кўплаб халқаро ўйинларда стадион овози бўлиб келган Нодир Абдуқодиров.



Ўзбекистон МТЖ билан айни пайтда БААда бўлиб турган А.Фозилов учун нишонни, унинг фарзанди қабул қилиб олди.

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Нодир Абдуқодировга кўкрак нишонини топширяпти.


Биз уларни мана шундай вазиятда меҳнатлари муносиб тақдирлангани билан табриклаймиз!


"Бизнинг Ватан битта! Шундай экан, биз унга жонимизни фидо қилсак арзийди. Арзимаган меҳнатимизни, аслида бурчимиз деб айтган бўлардим, мана шундай эътироф билан тақдирлаганликлари учун юртбошимизга раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам мана шундай тадбирларда фаол бўлишга, атрофдаги яхши инсонлар билан биргаликда бўлишга ҳаракат қиламан", - дейди Абдураҳмон Фозилов.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика