Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди
10 jun 01:20
News
Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди
"Манчестер Сити" бош мураббийи шаҳар ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва футболдан ташқари фаолияти, хусусан, Guardiola Sala оилавий жамғармаси иши учун Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди.
"Манчестер мен учун катта аҳамиятга эга. Мен бу ерда тўққиз йилни ўтказдим, бу ер уйимга айланди. Одамлар, маданият, менинг ажойиб футбол клубим, ҳамкасбларим – буларнинг барчаси мен ва оилам учун жуда муҳим.
2016 йилда бу ерга келганимда қанча вақт қолишимни билмасдим. Бу шаҳар мени қабул қилгани туфайли ҳамма нарса осонлашди.
Мен Манчестер университети шаҳримиз учун қанчалик муҳимлигини биламан. Бу ерда кўплаб тадқиқотлар олиб борилади, унда кашфиётлар тарихи бор. Ушбу ҳурматли таълим муассасасидан бундай шарафга сазовор бўлиш – ажойиб туйғу.
Ушбу лаҳза учун Манчестер университетига раҳмат айтмоқчиман ва "Манчестер Сити"га доимий қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", – деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.
Манчестер университети (1824 йилда ташкил этилган) – "қизил ғиштли университетлар" деб аталадиган энг муҳим Британия университетларидан бири (шунингдек: Бирмингем университети, Бристол университети, Ливерпуль университети, Лидс университети, Шеффилд университети).
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments