Latest news

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  119 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа янги ўйинчилар учун ўтказилиши керак бўлган махсус тадбир "Этиҳад"нинг ёнидаги ёнғин сабаб бекор қилинди News

Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа янги ўйинчилар учун ўтказилиши керак бўлган махсус тадбир "Этиҳад"нинг ёнидаги ёнғин сабаб бекор қилинди

Бу ҳақда "Манчестер Сити" расман маълум қилди.

"Манчестер Сити" клубининг уй стадиони "Этиҳад" ёнида ёнғин чиқди. Клуб либослари ва атрибутлари сотиладиган киоскларнинг бирида кутилмаганда ёнғин келиб чиққан. "Манчестер Сити" клуби ушбу ёнғин аллақачон ўчирилганини ҳам маълум қилиб улгурди. Бироқ, ЕЧЛ охирги туридан ўрин олган "Брюгге"га қарши муҳим баҳсни хавфсиз ўтказиш мақсадида клуб бир неча тадбирларни бекор қилди.  Режага кўра ўйиндан олдин Абдуқодир Ҳусанов ва клубнинг бошқа янги ўйинчилари мухлислар билан махсус тадбирда иштирок этишлари керак эди. "Сити" ушбу тадбир бекор қилинганини маълум қилди.

"Манчестер Сити" стадион ёнида ёнғин содир бўлганини тасдиқлайди. Бугунги ўйиндаги мухлислар хавфсизлиги биз учун биринчи ўринда туради. Шу сабабли, ўйиндан олдинги баъзи тадбирлар бекор қилинади. Янги ўйинчиларни кутиб олиш, асосий жамоанинг етиб келиши каби тадбирлар бекор қилинди", -дейилади клуб баёнотида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика