Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  8 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Кам сонли имкониятлар яратдик ва улардан фойдалана олмадик. Лекин иккинчи бўлимдаги ўйинимиз эвазига ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Балки ўйин даражасида сифат етишмагандир. Бунга очиқ ўйин намойиш этганимиз сабаб бўлиши мумкин. Гол ўтказиб юборишимизга ҳам сифатли ҳимоялана олмаганимиз таъсир қилди. 

- "Бунёдкор" мавсумни яхши бошлаганди. Бироқ сўнгги ўйинлардаги натижалар клуб мухлисларини хафа қилмоқда. Бунга сабаб нимада?

- Биласизми, бунинг сабабини ўзимиз ҳам қидиряпмиз. Бу ҳам бир тажриба. Ҳозир шундай даврни бошдан кечиряпмизки, ғалаба қозониш қийин бўляпти. Кўп мағлубиятга учраганмиз йўқ, шунчаки ғалаба қозониш қийин бўляпти, яъни дурангларимиз сони кўпайиб кетди. Бунинг сабабини қидиришда давом этамиз. Хурсанд қилаётган бир жиҳати, ҳар доим бир жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Ҳар ўйинда кимдир хато қилиши мумкин, аммо хатолар – футболнинг бир бўлаги. 

- Бундай натижаларга жамоадаги ички муҳит ҳам таъсир ўтказмайдими? Яқинда клуб спорт директори Ислом Иномов ишдан кетди. Шунингдек, раҳбарият ва мураббий ўзгариши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар мавжуд.

- Ҳа, ўйиндан аввал шундай гап-сўзлар ҳақида эшитдик. Балки ташқаридан кимдир таъсир ўтказмоқчидир. Жамоа аъзоси сифатида шу нарсага 100 фоиз аминманки, мураббийлар штаби ва футболчилар – бир жамоамиз. Шунақа пайтда бирлашмасак, ғалаба қозониш янада қийинлашади. Балки бу таъсир қилаётгандир. Лекин футболдан ташқарида бўлаётган ишларга жиддий қараш футболчиларнинг вазифаси эмас. Биз футбол ўйнашимиз, ўз ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Шундагина жамоага ёрдам берган бўламиз. Чунки бундай ҳолатлар кўп жамоаларда учраб туради. Бундай воқеа-ҳодисаларга чалғисак, ўз ишимизни эсдан чиқариб қўйишимиз мумкин. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика