Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  0 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  0 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  2 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  15 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Абдихолиқов “Рух”нинг асосий жамоаси сафидаги норасмий дебютидан кейин нималар деди? News

Абдихолиқов “Рух”нинг асосий жамоаси сафидаги норасмий дебютидан кейин нималар деди?

Бобир Абдихолиқов қишки трансфер мавсумида “Рух” жамоаси сафига бориб қўшилган эди.

Львов клуби кеча Хмельницкийнинг “Подолье” жамоаси билан спарринг ўйинини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Рух”нинг асосий жамоаси сафида норасмий дебютини амалга оширган ўзбекистонлик ҳужумчи ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги спарринг Киевнинг “Динамо”сига қарши ўйиндан олдин яхши тайёргарлик бўлди. Ғалаба қозонганимизга қармасдан, бир қатор хатоларга ҳам йўл қўйдик. Кейинги ўйинларда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ниҳоят, асосий жамоа сафида ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Мен учун мураббийнинг ишончи жуда муҳим. Бу футболчи учун ўзига хос рағбат ҳисобланади. Ўзимнинг оптимал формамга қайтишга ва жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Аста-секин шерикларим билан муносабатларимни яхшилаб оляпман, аммо бироз вақт талаб қиладиган ҳолат. 

Ҳамюртларим расмий ўйиндаги дебютимни кутишаётганини биламан. Уларнинг ишончини оқлаш учун имкон қадар кўпроқ ҳаракат қиламан. “Рух” таркибида юқори сифатли ижрочилар бор. Бугун Кухаревич ва Кондраков гол урди. Ҳужум чизиғидаги рақобатнинг юқорилиги ҳамма учун, жумладан, мен учун ҳам яхши. Чунки бундай шароитда футболчи фақат ўсади”, – деди 23 ёшли форвард. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика