Latest news

19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   2 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  8 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  41 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  7 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  57

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион! News

A LIGA. "Orient Motors" - чемпион!

Бугун, 18 июль куни Avtoritet Group компанияси ходимлари ўртасида ўтказилган A LIGA мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Avtoritet Group компаниясида 1000дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боришади. Ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун раҳбарият футбол бўйича махсус мусобақа ташкил этди. Мусобақада 16та жамоа дастлаб гуруҳ босқичида иштирок этишди, сўнгра плей-офф орқали кучли тўрт жамоани аниқлашди.

Финалдан олдин одатга кўра учинчи ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда TDT Gold ва HLC Customs Team жамоалари тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида TDT Gold жамоасининг қўли баланд келди - 3:2. Таъкидлаш лозимки, учрашувнинг биринчи таймида TDT Gold 0:3 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Финалда Orient Motors ва Full Magistral жамоалари бош соврин учун майдонга тушишди. Рақибдан анчагина устунлигини намойиш этган Orient Motors мусобақа чемпиони бўлди!

Ташкилотчилар 4-ўринни эгаллаган HLC Customs Team жамоаси аъзоларининг ҳар бирига чангютгич, 3-ўрин соҳиби TDT Gold футболчиларига микротўлқинли печ ва 2-ўрин эгаси бўлган Full Magistral жамоаси аъзоларига телевизор топширилди. Чемпионликка эришган Orient Motors жамоаси аъзоларига эса Дубай шаҳрига бепул тур сайёҳат имконияти яратиб берилди.

Бундан ташқари мусобақани ташкил этишда фидойилик кўрсатган ходимлар ҳам тақдирланди. Мусобақанинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари аниқланди ҳамда уларнинг ҳар бирига ҳам Дубайга бепул тур сайёҳат йўлланмаси совға қилинди.

Ташкилотчилар ушбу мусобақани анъанавий тарзда ўтказиш борасида келишиб олишди.

3-ўрин учун баҳс
TDT Gold - HLC Customs Team 4:4 (пенальтилар серияси 3:2)

Финал

Orient Motors - Full Magistral 8:3





Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика