Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"8+3". "Равшан Ҳайдаров — энг кучли мураббий" (9-сон) News

"8+3". "Равшан Ҳайдаров — энг кучли мураббий" (9-сон)

"8+3" рукни давом этади.

Бу гал таниқли журналист, радио бошловчи Норбек Ниёзов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита стадиондан кузатган энг кучли футболчи ким? 

- Миржалол Қосимов.

- Сиз кўрган энг чиройли гол?

- Миржалол Қосимовнинг бурчакдан киритган голлари.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Танқидга лойиқмас жиҳатларини ўйлаб кўриш керак.

- Аёллар ва футбол. Бунга қандай қарайсиз?

- Яхши ўйнаса қарайман. Аёлларнинг футбол майдонидаги бақир-чақирлари қизиқ.

- Ўзбекистондаги энг кучли мураббий ким?

- Айни кунда Рўзиқул Бердиев, умуман бўлса Равшан Ҳайдаров.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- 1994-2000 йиллар оралиғидаги терма жамоамиз жуда кучли бўлган.

- Суперлигадаги энг кучли футболчи?

- Сербиялик Драган Черан.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Дарвозабон – Павел Бугало.

Ҳимоячилар – Бахтиёр Ашурматов, Илҳом Шарипов, Андрей Фёдоров, Николай Ширшов,

Ярим ҳимоячилар – Тимур Кападзе, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов,

Ҳужумчилар:  Игорь Шквирин, Максим Шацких, Жаъфар Ирисметов

Мураббий: Боб Хоугтон (Буюк Британия)

- Фаолиятингиз давомидаги энг ёрқин хотира.

- Агар футболга оид бўлса МҲСК стадионида Ўзбекистон терма жамоасининг Саудия Арабистони терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратгани. Футболдан ташқари бўлса, 2008 йилги Пекин Олимпиадасига борганим, 2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатини ёритганим.

- Ёдда қоларли мақтов ва танқидни эслай оласизми?

- ЎФФ презизиденти раҳматли Мираброр Усмонов менинг муаллифлигимдаги "Арена" эшиттиришини ижроқўм йиғилишида мақтаганди. Танқидлар кўп бўлган, ҳаммасини ёзишга вақтим етмайди.

- Ҳаётдаги энг катта ютуғингиз қайси?

- Ҳали олдинда, деб ўйлайман.

"8+3". Кападзе, Тўраев ва Шакер Зуаги — Жалолиддинов энг яхшиларни айтди (8-сон)

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика