Latest news

17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  1 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  2 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1

"8+3". Артур Геворкяннинг Ривалдо ва Черандан устун томонини биласизми? (5-сон) News

"8+3". Артур Геворкяннинг Ривалдо ва Черандан устун томонини биласизми? (5-сон)

"8+3" рукни давом этади. Бу гал АГМК жамоасида фаолият юритаётган таниқли журналист ва инсайдер Шаҳбоз Беғамов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким? 

- Афсонавий Зафар Холмуродов.

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз?  

- "Барселона"-2011, "Бавария"-2013, Германия-2014, "Бавария"-2020

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси? 

- Камолиддин Кенжаевнинг "Қизилқум" дарвозасига урган голи.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?  

- Томас Мюллер ва Жозе Моуринью.

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди? 

- 2010-2015 йиллардаги терма жамоа.

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким? 

- Ном жиҳатдан Ривалдо. Ўйин тарафлама Драган Черан, натижалари эътибори билан деярли барча ютуққа эришган Артур Геворкян.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг. 

- Жаҳон ва ўзбек футболчиларидан аралаш мен ёқтирган ўйин услубига мос футболчиларни танлайман: Нойер - Камолиддин Кенжаев, Жером Боатенг, Шерзод Аъзамов, Филипп Лам - Бастиан Швайнштайгер, Миржалол Қосимов - Арьен Роббен, Томас Мюллер, Алессандро Дель пьеро - Зафар Холмуродов. Бош мураббий: Юпп Хайнкес.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг (ва битта қаҳрамон). 

- "Шайтанат" ва "Кичкина табиб". Асадбек.

- Сиз учун бахт нимадан иборат? 

- Тинчлик, саломатлик ва оилавий хотиржамлик.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз? 

- 2006 йили март ойида бошлаб содир бўлган воқеалар.

"8+3". "Тўлаган Исоқов — футболимиз қироли" (4-сон)

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика