Latest news

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари News

3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари

Ўзбекистон чемпионатининг 24-тури доирасидаги 6 учрашув якунланди.

АГМК 3:2 "Андижон", 456 киши

"Бунёдкор" 1:0 "Қизилқум", 960 мухлис

"Локомотив" 1:0 "Сўғдиёна", 688 томошабин

"Навбаҳор" 1:0 "Металлург", 1 022 мухлис

"Машъал" 0:0 "Турон", 368 томошабин

"Пахтакор" 5:0 "Сурхон", 8 379 киши

"Насаф" — "Қўқон-1912" (ОФК кубоги финали туфайли қолдирилди)

Мазкур турни 11 873 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 4 016 кишига камроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 1 979 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз "Пахтакор" майдонига келди (8 379 нафар). Энг ёмон натижа эса "Меашъал" — "Турон" ўйинида қайд этилди (368).

6 ўйинда жами 13 гол урилди (ўтган турга нисбатан 1 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,2 тадан гол дегани. Тўпларнинг 11 таси мезбон, 2 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Сафарда ўйнаган клублардан фақат "Андижон" рақиб дарвозасига йўл топди. Муборакдаги ўйинда бу тур ҳам гол кўрмадик.  

3 нафар футболчи дублга эришди — Мартин Боаке (АГМК), Драган Черан ва Шерзод Темиров ("Пахтакор").

Хет-трик ёки покер қайд этилмади. 

Реферилар 6 ўйинда 27 марта сариқ карточкага мурожаат қилишди. Ҳеч ким майдондан четлатилмади. 

Энг қўпол ўйин "Бунёдкор" — "Қизилқум" бўлди (8 та сариқ, 2 пенальти).

7 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

2 футболчи пенальтини голга айлантиролмади — Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") ва Марко Колакович ("Сўғдиёна").

Муҳаммадкарим Тоировнинг Суперлигадаги дебют голи турнинг энг чиройли голи сифатида танланди.

Турнинг энг яхши мураббийи — "Андижон" билан ўйинда "камбэк" қилган Миржалол Қосимов.

Тур қаҳрамони — захирадан майдонга тушиб, Суперлигадаги илк дублини расмийлаштирган Мартин Боаке.

Маълумот учун, "Насаф"нинг "Қўқон-1912"га қарши ўйини ФИФА кунларида (9-16 ноябрь) ўтказилади.

Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими?

Author :
Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика