Latest news

10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  2 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  10 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  4 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4

"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев News

"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтди.

"Йиғинимизнинг биринчи босқичини 3 январдан 16 январгача ўтказдик. Ундан кейин жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. 

Ҳозирги пайтда йиғиннинг иккинчи босқичини бошлаб юборганмиз, бу 19 январдан 29 январгача Қаршидаги қароргоҳимизда олиб борилади. Унда асосан жисмоний ҳолатларни тиклашга эътибор қаратилади. 

3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Унда бир қатор ўйинларда майдонга тушамиз. Бу босқич биз учун жуда муҳим. 10 га яқин баҳсда кўпроқ ўйин амалиёти, жисмоний ҳолатни яхшилаш устида иш олиб борилади. Ўйлайманки, мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди. Рақиб сифатида Россия, Украина, Европа жамоалари билан назорат учрашувларида қатнашиб, чемпионатга тайёргарлик кўрамиз. 

Ҳозир жамоамиз тўлиқ таркибда эмас. Кўп ўйинчиларимиз терма жамоага жалб қилинган. Шунга қарамасдан, таркибга янги футболчилар келиб қўшилди, хусусан, ўринбосарлар ва 1-лига жамоамиздан ҳам. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда", – деди Бердиев.

Аввалроқ "Насаф" албаниялик форвард Рубин Хебай трансферини эълон қилган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика