Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг News

208 мухлис, 23 гол — турнинг қизиқ рақамлари билан танишинг

Ўзбекистон чемпионатининг 22-тури якунланди.

АГМК 3:2 "Машъал", 208 томошабин

"Насаф" 1:0 "Металлург", 1 795 киши

"Пахтакор" 4:2 "Қизилқум", 588 мухлис

"Турон" 1:1 "Сурхон", 5 127 томошабин

"Сўғдиёна" 1:1 "Қўқон-1912", 2 210 киши

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор", 5 127 томошабин

"Локомотив" 2:2 "Андижон", 470 киши

Мазкур турни 15 525 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 2 376 кишига камроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 2 218 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз Яйпан ва Намангандаги ўйинларда иштирок этди (5 127 нафардан). Энг ёмон натижа эса АГМК — "Машъал" ўйинида қайд этилди (208).

Маълумот учун, Тошкентда ўтказилган 2 ўйинни томоша қилиш учун "Локомотив" ва "Пахтакор" ўйингоҳига 1 058 нафар мухлис ташриф буюрди.

7 ўйинда жами 23 гол урилди (ўтган турга нисбатан 7 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 3,3 тадан гол дегани. Тўпларнинг 14 таси мезбон, 9 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Энг кўп гол "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда урилди (6). Фақат 1 жамоа рақиб дарвозасини ишғол қилолмади ("Металлург").  

Фақат 1 футболчи хет-трикка эришди. "Пахтакор" вакили Драган Черан Нестеров дарвозасини 3 бор ишғол қилди.

22-турда реферилар 39 марта (ўтган турга нисбатан 13 та кўп) чўнтакларидан сариқ рангдаги карточкаларни чиқаришга мажбур бўлишди (ўртача 5,6 тадан).

Фақат 1 футболчига қизил карточка кўрсатилди — Худойшукур Сатторов ("Металлург").

5 бор 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. 

22-турда фақат бир футболчининг номига автогол ёзилди  — Игнатий Нестеров ("Қизилқум").

Маълумот учун, кейинги тур баҳслари 21 октябрь куни старт олади.

23-тур

21.10.2021. "Металлург" — АГМК

22.10.2021. "Бунёдкор" — "Турон"

22.10.2021. "Сурхон" — "Қизилқум"

23.10.2021. "Қўқон-1912" — "Локомотив"

23.10.2021. "Машъал" — "Навбаҳор"

24.10.2021. "Сўғдиёна" — "Пахтакор"

25.10.2021. "Андижон" — "Насаф"

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Author :
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика