Latest news

20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  196 20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритилади, унда 36 та жамоа иштирок этади News

2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритилади, унда 36 та жамоа иштирок этади

Tags :  УЕФА
УEФА 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритишни маъқуллади.

УЕФА Ижроия қўмитаси 32 жамоадан иборат гуруҳ босқичининг ҳозирги кўринишида ўтказилмаслигини тасдиқлади. 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичи ўрнига 36 та клубдан иборат ягона лига ташкил этилади.

Клублар энди учта рақиб билан икки марта - уйда ва сафарда ўйнамайди. Бунинг ўрнига ҳар бир клуб саккиз хил жамоага қарши саккизта ўйин ўтказади, тўрттаси уйда, қолгани меҳмонда.

Жамоалар ички мусобақалардаги кўрсаткичларига кўра турнирга йўлланма олади.

Шунингдек, УEФА коэффициентлар режасидан воз кечади ва 2024 йилдан бошлаб Чемпионлар лигаси учун иккита қўшимча йўлланмани аввалги мавсумда энг кучли ўтказган икки давлатга беради ва жамоаларнинг ҳозирги каби беш мавсумдаги коэффициентларига қаралмайди.

Худди шундай ўзгаришлар Европа лигаси (8 та ўйин) ва Конференция лигасида (6 та ўйин) ҳам жорий этилади.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика