Latest news

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  18 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади News

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади

Маълум бир вақт қийинчиликларни ўз бошидан ўтказган Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг молиявий ҳолатида ижобий ўзгариш кузатила бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 311-сонли фармон ижросини таъминлаш бўйича ишга киришган бўлса, Ўзбекистондаги энг яхши сифатли хизматларни тақдим қиладиган "Trastbank" ТФАнинг титул ҳомийсига айланди. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар Кубоги мусобақаси 2020 йилда "Trastbank Cup" деб номланади. Кубок соҳиби пулька саралаш йўлланмасини қўлга киритади ва уларда Ўзбекистон чемпионатининг 1-лигасига чиқиш имконияти бўлади.

"Trastbank Cup"да 2020 йил барча шартларни бажарга 2-лига вакиллари иштирок этади. Саватчалар 2-лига якуний жадвалидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. 2-лигада совриндор бўлган жамоалар ярим финалга қадар тўқнаш келмайдилар.

Ўйинлар уй сафар тизимида бўлиб ўтади. 1/2 финал ва финал учрашувлари, вақт тиғизлиги боис бир ўйиндан иборат бўлади.

"2021 йил умуман бошқа Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини кўрасизлар. Пандемия туфайли айрим режаларимиз ўхшамай қолди. Ҳозир 3та катта компания билан ҳомийлик шартномаси бўйича музокара олиб боряпмиз. Улардан бири Кубок ўйинларимизга титул ҳомий бўлди. Энди 2-лига ва болалар лигамизнинг титул ҳомийлари бўйича иш бошладик. Ҳокимият ва ЎФА томонидан 2020 йилги молиявий ҳолатимиздаги муаммо бартараф қилинди. Кейинги йилги болалар лигаси, ҳар бир пойтахт чемпионатида иштирок этаётган футболчининг ёдида қолиши устида ишлаймиз", - дейди ТФА 1-вице Президенти Алишер Полатов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика