Latest news

16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  0 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  3 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  0 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   7 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  4 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  10 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  14 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  23 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  17 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   14 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  40 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  28

20 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари News

20 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 8-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши дарвозабони - Владимир Назаров ("Пахтакор").

"Пахтакор" бу тур Жиззахда "Динамо" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида Самарқанд клуби катта ташаббусга эга бўлди ва кўплаб ҳужумлар уюштирди, Назаров 6 марта жамоасини голдан қутқарди. Шу тариқа Владимир Назаров турнинг энг яхши дарвозабони бўлди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов (ОКМК).

Миржалол Қосимов бошичилигидаги ОКМК бу тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни 5:3 ҳисобида таслим қилди. Баҳс давомида меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо Қосимовнинг ўзгартиришларидан кейин олмалиқликлар камбэк қилишди ва иродали ғалабани нишонлашди. Шу тариқа, Қосимов 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Аҳмадилло Муқумжонов ("Олимпик").

"Олимпик" мазкур тур Қаршида "Қизилқум" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 53-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Аҳмадилло Муқумжонов жарима тўпини ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Айнан мана шу гол 8-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши футболчиси - Али Абдураҳмонов (ОКМК).

ОКМКнинг "Сўғдиёна" устидан қозонган ғалабасига захирадан майдонга тушган Али Абдураҳмонов катта ҳисса қўшди. 65-дақиқада ўйинга қўшилган Абудраҳмонов иккита гол урди ва жамоасини ғалаба сари етаклади. Шундай қилиб, Али Абдураҳмонов Суперлигада 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика